У нас есть только
оригинальные песни

Одил Аҳмедов: Ўзбекистонда Россиядагига қараганда техник футбол ўйнашади

calendar 06.03.2016
1264

"Краснодар" жамоасининг ўзбекистонлик легионери Одил Аҳмедовдан Россия чемпионатининг иккинчи давраси бошланиши арафасида интервью олишди. Sputnik томонидан уюштирилган блиц-интервьюда Одил Аҳмедов Ўзбекистон ва Россия футболидаги фарқлар, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2018 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш бўйича имконияти ҳақидаги саволларга жавоб қайтарган.

- Сизнингча, Ўзбекистон ва Россия футболида қандай фарқлар бор?

- Фарқ катта. Масалан, Ўзбекистонда техник футболга урғу қаратилиб, шунга хос ўйин намойиш этилади, Россияда эса жисмоний тайёргарлик муҳим саналади.

- Ўзбекистон терма жамоасининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Таркибдаги барча футболчиларнинг ўзига хос жиҳатлари бор. Кўп нарсани мураббий ҳал қилади, футболчиларга босим тушмайди.

- Ниманинг эвазига Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 турнирига йўл олиши мумкин? Имкониятлар қай даражада?

- Умид қиламанки, 2018 йилда Ўзбекистон мундиал иштирокчиси бўлади. Чунки ҳозирги таркибда кучли футболчилар жамланишган. Мен бу сафар мақсадга эришишимизга ишонмоқдаман.

- Россияда яшаш қандай? Краснодар ва Тошкент ўртасида қандай фарқлар бор?

 - Бу ер менга жуда ёқади. Менга ҳам, оила аъзоларимга ҳам. Бу ернинг иқлими Тошкентдагидан кўп фарқ қилмайди. Бу ерда ҳам иссиқ кунлар кўп бўлади. Ўзимнинг уйимдагидек ҳис қиламан.

- Ўйинлар арафасида ҳаяжонни босиш учун нима қиласиз?

- Ҳар сафар дуо ўқийман. Худодан ёрдам сўрайман.

Кеча, 5 март куни Россия чемпионатининг 19-тури доирасидаги марказий ўйинда “Краснодар” ўз майдонида “Зенит” жамоасини қабул қилди. Ҳужумкор руҳда ўтган ўйинда ҳисоб очилмади.

Яндекс.Метрика