У нас есть только
оригинальные песни

Қодиров "ИШИД"ни яратишда Ғарбни айблади

calendar 08.07.2015
1625

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Ғарбни "ИШИД" гуруҳига ёрдам беришда айблади. Унинг сўзларини ТАСС агентлиги келтирди.Грознийда бўлиб ўтган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, туман ҳокимлари ва диний етакчилар билан учрашув чоғида у Ғарб жангариларни исломни дискредитация қилиш учун қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди.

"Улар ҳақида нима дейиш мумкин? Улар 12 ёшли болаларни одамларни отишга мажбур қилса, 9 ёшли қизларга уйланса. Мусулмон эмас, ҳатто худосиз ҳам бундай пасткашликка қодир эмас. Бу одамлар зомби мисоли, уларни бундай жиноятларга махсус тайёрлайдилар”, – таъкидлади Чеченистон етакчиси.

"Бу шайтонларни Ғарбнинг тегишли институтлари ишлайди, улар жангариларга ҳомийлик қилиб, энг провокацион хатти-ҳаракатларга ундайди”, – қўшимча қилди Қодиров.
Яндекс.Метрика