У нас есть только
оригинальные песни

«Однокла́ссники» 10 ёшда

calendar 04.03.2016
1098

Бугун Mail.Ru Group`га қарашли машҳур ижтимоий тармоқлардан бири—«Однокла́ссники»(OK.ru) ишга туширилганига роппа-роса 10 йил бўлди.

Бутун дунё бўйлаб машҳур сайтлар рейтингида 55-ўринда турувчи мазкур тармоқ фаолияти 2006 йилнинг 4 март санасида йўлга қўйилган. Лойиҳа муаллифи Лондонда истиқомат қилувчи, телекоммуникация соҳасида фаолият олиб борувчи Альберт Попков. Дастурчи уни шунчаки хобби сифатида ишлаб чиққанди. Бироқ, кутилмаганда, лойиҳа оммалашиб кетади ва 9 ойда 1,5 миллион фойдаланувчи аъзо бўлади.

Тармоқ 13 та тил(рус, ўзбек, инглиз, озарбайжон, арман,  грузин, қозоқ, қирғиз(beta), румин(молдавияликлар учун), румин (руминияликлар учун), тожик (beta), турк (beta) ва украин тили)да фаолият юритади.

«Одноклассники»нинг 2015 йилдаги кунлик фойдаланувчилари 51 миллионга етди. Рўйхатдан ўтган умумий фойдаланувчилар сони 2013 йилнинг 1 январида 205 миллион нафардан ошди.

Шу ўринда яна бир муҳим маълумот: www.kun.uz сайтининг www.odnoklassniki.ru тармоғидагирасмий саҳифасининг ўқувчилари сони қарийб 70 минг нафарга етди.

Яндекс.Метрика