У нас есть только
оригинальные песни

Ogoh bo'ling! Tovlamachilikning yangi turi paydo bo'ldi

calendar 08.03.2018
1207

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Юқоричирчиқ туманида жойлашган «STANDART FOOD SALES» хусусий корхонасининг раҳбари С.Н.нинг аризасига мувофиқ тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
 
Аниқланишича, З. ва Н. исмли аёллар унинг дўконида атайлаб жанжал чиқарган. Улар маҳсулотлар учун харид чеки берилмагани ҳамда моддий ва маънавий зарар етказилганини пешкаш қилиб солиқ қўмитасига арз қилишини айтиб, С.Н. дан 10 миллион сўм талаб қилган.
 

Ўтказилган тадбирда Паркент туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган Г.Р. ва Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган Н.Э.лар тадбиркордан сўралган пулнинг 1,5 миллион сўмини олаётган вақтда қўлга олинган.
 
Ҳозирда товламачиларга нисбатан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Яндекс.Метрика