У нас есть только
оригинальные песни

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ УЧУН ЭР ВА ХОТИНДА БЎЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН 2 ТА ФАЗИЛАТ

calendar 21.08.2016
2333

Олимларнинг фикрига кўра, мустаҳкам оила 2 та инсоний фазилат асосида вужудга келади, деб ёзади “Adme.ru”. 

Эркак ва аёл ўртасидаги мустаҳкам муносабатлар давомли ва машаққатли меҳнат эвазига бунёд бўлади. Мустаҳкам муносабатлар ҳар бир инсондан тинимсиз изланишни талаб этади. Бироқ, бу жараён кўпчилик ўйлаганидек қийин ва мураккаб эмас. 

Олимларнинг аниқлашича, оила мустаҳкам бўлиши учун эркак ва аёл фақатгина 2 хислатга эга бўлиши керак: Меҳрибонлик ва сахийлик.

Психолог Жон Готтман (John Gottman) ўз рафиқаси Жулия билан кўп йиллик изланишлар натижасида меҳр-муҳаббат эр ва хотинни бир умрга боғлашини аниқлади. Ҳиссий барқарорлик билан бир қаторда мазкур хислат ҳам оила барқарорлигида муҳим ўрин тутади. Жуфтига меҳр кўрсатиш қийинлашадиган пайт—бу эр-хотиннинг аразлашиб қолган пайти. 

Бироқ айнан мана шу пайтда инсон ўз ҳисларини назорат қила билиши керак. Мазкур жараёнда жуфтликлардан бири ўз агрессиясини ташқарига чиқарса, бу ўзаро муносабатларга мисли кўрилмаган путур етказади.

“Меҳр ўз қаҳр-ғазабингизни ташқари чиқармасликда эмас, балки уни қай йўсинда етказишингизда намоён бўлади. Сиз ҳеч нарсани ўйламай, жаҳлингизни жуфтингизга сочишингиз, ёки ҳотиржам ҳолатда сизга нима ёқмаётганини тушунтиришингиз мумкин. Бу услуб эса анча яхши”,—дейди Жулия Готтман.

Яндекс.Метрика