У нас есть только
оригинальные песни

Ойбек ва Нигоранинг тўйи яқин

calendar 13.10.2015
3785

Бир неча йиллардан буён санъат оламида елкама елка ижод қилиб келаётган Ойбек Нигора жуфтлигининг мухлисларини сўнгги кунларда ижодидан кўра, шахсий ҳаёти ҳақидаги янгиликлар кўпроқ қизиқтирмоқда. Хонандаларнинг атрофидаги гап-сўзлар кундан кунга авж олиб бормоқда. Маълумотларга қараганда, улар тез кунда уларнинг тўйи бўлиб ўтади. 
Бу гап ҳақиқатга қанчалик яқин? Ростан ҳам уларнинг тўйи тез кунда бўлиб ўтадими? Биз бу гап-сўзларни қанчалик рост эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун Ойбек ва Нигоранинг маъмури билан боғландик. "Шамол бўлмаса дарахтни учи қимирламайди” деганларидек, ҳақиқатдан ҳам Ойбек ва Нигора тез кунда турмуш қурмоқда. "Жорий йилнинг ноябрь ойида уларнинг тўйи бўлиб ўтади. Қайси санада бўлиб ўтиши ҳали номаълум. Шу сабабли, ҳали оммага бу ҳақида расмий маълумот берганимиз йўқ. ” – дейди хонандаларнинг маъмури Фурқат Зайниддинов.
Демак, яна бир санъаткорлар оиласига тез кунда асос солинади. Шундй экан, биз Ойбек ва Нигорага бахт тилаб қоламиз ва воқеалар ривожини биргаликда кузатамиз.
Яндекс.Метрика