OLAM GO'ZALI - 2012 AMERIKALIK QIZGA NASIB QILDI
21.12.2012 7543
Америкалик Оливия Калпо "Олам гўзали-2012" номини олди, у олтита қитъадан ташриф буюрган 88 нафар қиз орасидан шу номга муносиб деб топилди.
Танлов директори Дональд Трамп ва NBC канали иштирокидаги ғолибага тож кийдириш маросими 19 декабрь куни Невада штатининг Лас-Вегас шаҳрида Planet Hollywood казиносида ўтказилди.
Оливия Калпо гўзаллик тожини анголалик "Олам гўзали-2011” соҳибаси Лейла Лопесдан қабул қилиб олди. Йигирма ёшли Бостон университетининг иккинчи курс талабаси ўн йиллик танаффусдан сўнг АҚШга "Олам гўзали” унвонини қайтарди.