Олимлар қаришга қарши синовларни бошлашади

Вашингтон университети ва Япониянинг Кейо университети тиббиёт олимлари янги препаратни клиника шароитида синаб кўриш учун сўнгги тайёргарликни бошлашди. Препаратнинг асосий вазифаси - инсон ҳаётини сезиларли даражада узайтириш, дея хабар беради Geektimes.

Дастлабки режаларга кўра, лойиҳа синовининг бошланиши июль ойининг биринчи ярмига мўлжалланган. Шу билан бирга Япония қонунчилигига мувофиқ, Кейо университети Ахлоқий қўмитаси унга "яшил чироқ ёқиши" керак. 

Синов даврида мононуклеотид  никотинамидга асосланган дори воситасининг самардорлиги ҳамда унинг инсон ҳаёти учун хавфсизлиги баҳоланади. Янги препарат жониворларда синаб кўрилди ва бунда ижобий натижаларга эришилди. Янги дори воситаси 10 нафар катта ёшли соғлом кишига юборилади.


Комментарии (0) | Добавить: 27.06.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]