У нас есть только
оригинальные песни

Олимлар мия саратони ва мобиль телефонлар ўртасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги тахминни йўққа чиқаришди

calendar 07.05.2016
1132

Австралиялик олимлар мобиль телефонлар ва мия саратони ўртасида боғлиқлик йўқлигини ўрнатдилар. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

Австралияда биринчи мобиль телефонлар 1987 йилда пайдо бўлган, 1993 йилда эса улардан 9 фоиз австралиялик фойдаланарди. Айни вақтда бу рақам 90 фоизни ташкил қилади. Мутахассислар охирги 29 йил ичидаги маълумотларни таҳлил қилиб, аҳоли ўртасида мобиль телефонлар сони ошиши мия саратони аниқланиши ҳолатларининг ошишига олиб келмаганини ўрнатишган.

Мия саратони ҳолатлари сезиларли равишда 1982 йилда ўсгани, у асосан 70 ёшдан катталарда қайд қилинганини аниқлашга муваффақ бўлинди. Унда эса мобиль телефонлар ҳали умуман муомалада бўлмаган.

Аввалроқ маълум узунликдаги ёруғлик тўлқинлари бош мияда мелатонин моддаси ишлаб чиқарилишини босиши маълум бўлганди, бу эса уйқу олдидан мобиль телефон, смартфон ёки планшетнинг ишлатилиши уйқусизликнинг вужудга келишига олиб келиши мумкинлигини англатади.

Яндекс.Метрика