У нас есть только
оригинальные песни

Олимлар: Моддаларнинг тез алмашинуви инсон мияси ҳажмининг катталашишига олиб келди

calendar 05.05.2016
943

Бир гуруҳ америкалик антропологларнинг маълум қилишича, маймунларга нисбатан тезроқ моддалар алмашинуви инсон миясининг кенгайиши билан боғлиқ. Бу ҳақидаги мақола Nature журналида чоп этилди.

Тадқиқот доирасида олимлар инсон ва одамсифат маймунлар организмининг жами энергия сарфини ҳисоблаб чиқишди. Жами энергия хотиржам ҳолат ва жисмоний фаол пайтдаги калорияларни ўзида мужассам этган. Тадқиқот 7 - 0 кун давомида ўтказилди. Унда 27та шимпанзе, 8та бонобо, 10та горилла, 11та орангутанг ва 141 киши иштирок этишди. Олимлар тана ҳажмини инобатга олиб, одамларнинг шимпанзе ва бонобога қараганда 400, горилладан 635 ва орангутангга нисбатан 820 калория кўпроқ истеъмол қилишини аниқлашди. Изланиш натижалари эволюция жараёнида инсондаги моддаларнинг тез алмашинуви миянинг кенгайишига асос бўлиши ҳақидаги гипотезани тасдиқлайди. 

Бундан ташқари, моддалар алмашинувининг тезкорлиги кўпроқ насл қолдириш ва узоқроқ умр кўриш имконини берди.

Шунингдек, олимларнинг таъкидлашича, инсон организмида ёғ фоизи юқори бўлиб, улар тезкор алмашинув учун энергия захираси билан таъминлайди. Тадқиқот натижалари ёғ фоизларининг инсонларда анча юқорилигини кўрсатди, эркакларда бу кўрсаткич 22,9 фоизни ташкил қилса, аёлларда - 41,7 фоизга тенг.

Олимлар айнан ёғ захиралари ёрдамида энергия тўплаш имконияти инсон мияси ва ақлий салоҳиятининг ривожланишига олиб келган деган хулосага билдиришди.

Яндекс.Метрика