У нас есть только
оригинальные песни

Олимпиада совриндорларига автомобиллар берилди

calendar 31.08.2012
2173


Лондондаги  Ёзги Олимпиада ўйинларида медалларни қўлга киритган спортчиларга пул сертификатлари ва автомобиль калитлари топширилди.

Ўзбекистон Олимпия шон-шуҳрати музейида тантанали маросим ўтказилиб, унда олтин медални қўлга киритган Артур Таймазовга 150 минг долларга сертификат ва "Шевроле-Малибу" маркасидаги машина топширилди. Бронза медали соҳиблари Ришод Собиров, Аббос Атоев ва Сослан Тигиевга 50 минг долларга сертификат ва "Ласетти" маркасидаги машиналар совға қилинди.
 


Артур Таймазов ва Ришод Собиров давлат раҳбари, Президент Ислом Каримовга, барча спорт ишқибозларига катта ёрдами ва қўллаб-қувватлагани учун қизғин миннатдорчилик билдиришди. Улар Ватанни кейинги тўрт йиллик ўйинларида янги ғалабалар билан қувонтириш учун бор кучларини ишга солишларини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, 24 август куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Олимпиада совриндорлари Артур Таймазов, Ришод Собиров, Аббос Атоев ва Сослан Тигиевни Оқсаройда қабул қилиб, уларни табриклади ва ўзбек спортчиларининг чиқишларини қониқарли деб баҳолади. Шунингдек, спортчилар фахрли унвон соҳибларига ҳам айланди.

Мамлакат ҳукуматига тўрт йилдан кейин Бразилияда ўтказиладиган кейинги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш топширилди, дея хабар беради Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлигининг матбуот хизмати.
Яндекс.Метрика