У нас есть только
оригинальные песни

Olti o'zbekistonlik Frantsiyaning Akademik palma ordeni bilan taqdirlandi

calendar 09.02.2015
1583

Франция ҳукумати мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси тақдимноасига асосан, Ўзбекистон – Франция ҳамкорлигини ривожлантиришдаги ҳиссаси учун Ўзбекистоннинг олти вакилини Академик пальма ордени (кавалер даражаси) билан тақдирлаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Франция элчихонасида 6 февраль, жума куни бўлиб ўтган маросимда Франция элчиси Жак-Анри Эльс Самарқанд давлат чет тиллар институти француз тили ўқитувчиси Дилфуза Атауллаева, Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти директори Амриддин Бердимуродов, француз тили ўқитувчиси Дилбар Иброҳимов, Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти директори Шуҳрат Эгамбердиев ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Француз тили назарияси ва амалиёти кафедраси мудири Жамолиддин Ёқубовга орденларни топширди. Маълумот учун, уч хил – кавалер, офицер ва командор даражалари мавжуд бўлган Академик пальма ордени Франция ва ундан ташқарида фан ва таълим соҳаларида хизмат кўрсатган арбобларга топшириладиган Франциянинг фахрий мукофотларидан биридир.
Яндекс.Метрика