loading...

 

Omadsizlikka uchrab, keyin milliardlar topgan boylardan maslahatlar

Бой бўлиш осон эмас, пулни тўғри сарфлаш эса унданда қийин. Бугун дунёга таниқли бойлар ҳозирги мавқеига ўз-ўзидан етиб келмагани аниқ. Улар ҳам қоқилишлар, йўқотишлар, банкротлар бўлган. Ишонмайсизми?

 

Ник Вудман

Экстремал спорт турлари учун аксессуарлар ва видеокамералар ишлаб чиқарувчи GoPro компанияси асосчиси Ник Вудманнинг умумий маблағлари ҳозирда 1,750,000,000 АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.

 

Аввал, у жуда арзон нархланувчи электроникалар билан савдо қилган “EmpowerAll.com” интернет бозорини яратади. Компания ҳеч қандай даромад топмагач, тез орада ёпилиб кетган. Бу бўлажак миллардерни тўхтатиб қўймади. 1999 йил Ник FunBug номли интернет-маркетинг компаниясини ташкил этди. Сайтда фойдаланувчилар тотализаторда иштирок этиш эвазига пулли совғани ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Ник Вудман, ҳатто, 3 миллион 900 минг АҚШ доллари миқдоридаги сармояни жалб эта олди.

 

Четдан қараганда, ҳаммаси бир маромда давом этаётганди, фақат 2001 йил Ник омадсизликка учраганини яна бир бор тан олишга мажбур бўлади. Компаниясининг ишлаш функциясини тўғри бошқара олмаган Вудман сармоядорлар пулини ҳам бой берди. Иккинчи марта компанияси омадсизликка учраган Ник сёрфинг билан шуғулланишга аҳд қилди. Ана шунда у экстремал спортда фойдаланса бўладиган камера ишлаб чиқариш ғояси билан ҳозирги GoPro компаниясини яратди.

 

Хулоса: Ник энди хотиржамлик ва эътибор билан компанияни бошқара бошлади. У камчиликларга йўл қўймаслик учун кўпроқ меҳнат қилди.

 

Билл Гейтс

“Microsoft” компаниясининг асосчиси ва дунёнинг энг бой кишиларидан бири Билл Гейтснинг даромадлари 86 миллиард АҚШ доллари атрофида деб тахмин қилинади.

Унинг биринчи иши Traf-O-Data деб номланган. Компания йўл ҳолати бўйича автоматик ҳисобот тузиб, йўл қурилиш хизматчиларига юбориш билан шуғулланган. Уларнинг биринчи қурилмаси, Traf-O-Data 8008 ўз харидорини топа олмади. Компания ўз хизматини маҳаллий бошқармаларга таклиф қилади, лекин биринчи тақдимотнинг ўзида омадсизликка тўқнаш келди.

 

Хулоса: Билл изланишдан тўхтамади, кейинроқ, у истеъмолчига керакли бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди ва “Microsoft”га асос солди.

 

Жеймэс Дисон

Машҳур инглиз кашфиётчиси ва саноат дизайнери, “Dyson” компаниясининг асосчиси Жеймэс Дисон 3 миллиарддан ортиқ маблағга эгалик қилади.

 

Кўпчилик одамлар кашфиётчи туғма қобилият эгаси бўлади, деб ўйлайди. Лекин амалда кашфиётчи машаққатли меҳнат ва сабрдан туғилишини Дисон исботлаб берган. Мисол учун, ўзининг чангютгичини яратиш учун 5127 марта уринган. Намуналарнинг барчаси ўн беш йил давомида омадсизликка учраган. Сўнггида, аниқроғи 1993 йил у ўз маҳсулотини бозорга олиб чиқади.

 
Хулоса: Жеймэс кашфиёти ҳар гал омадсизликка юз тутганда, янада катта иштиёқ билан уни сўнгги дақиқаларгача мукаммалаштирди.

Muallif: Алишер Рўзиоҳунов


Комментарии (0) | Добавить: 13.02.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Qarishga qarshi preparat muvaffaqiyatli sinovdan o'tkazildi
Oddiy va mazali ichimlik bo'g'inlaringizga yangi hayot bag'ishlaydi
Erkaklardagi ortiqcha vaznning yashirin sabablari
Maktablarda o'quv yili uzaydi, ta`tillar muddatlari o'zgardi
O‘zbekiston GM Uzbekistan avtomobillari narxlarini oshirmaydi
Shohrux reperning o‘n yillik tanaffusdan keyingi ilk konsertidan fotoreportaj
Ekspertlar Xitoyning C919 birinchi yo‘lovchi samolyoti parvozga tayyorligini tasdiqladi
Shavkat Mirziyoyev yangi Chevrolet Malibu avtomobilida shahar aylandi
Londonda navbatdagi fojia: haydovchi odamlarni bosib ketdi
Kamchatkadagi vulqon 200 yildan keyin uyg'ondi
Prezident Virtual qabulxonasi pullik bo'lgani haqidagi mish-mishlar rad etildi
Yo'ldagi qoidabuzarliklar uchun jarimalarni uydan to'lash imkoni paydo bo'ldi
Tarixda birinchi marta yengil avtomobil Antarktidani kesib o'tdi
Tramp ma’muriyati Keystone neft quvuri qurilishini ma’qulladi
Apple kompaniyasi iPhone va iPad’ni noutbukka aylantiradi
Quruq mevalar — foydami yoki zarar?
4 yoshli bola Siri dasturi yordamida onasining hayotini saqlab qoldi
Zamonaviy qullikning alomatlari
Shavkat Mirziyoyev “Nazarboyev universiteti”ga tashrif buyurdi
Matn kiritishning yangi usuli o'ylab topildi
Wi-Fi’ni boshqarish tizimi ishlab chiqildi
Professional sartaroshdan sochlarni kesish qoidalari
Shavkat Mirziyoyev Qozog'istonga tashrifini boshladi
Erdo‘g‘on: Yevropa ortiq Turkiyaga ta’sir o‘tkaza olmaydi
Kiyimlar umrini uzaytirish yo‘llari
Xitoylik qiz yigitni oila qurishga ko'ndirish maqsadida 900ta taksini ijaraga oldi
Dunyoning eng qimmat shaharlari reytingi taqdim etildi
Yevroittifoqda migrantlarga nisbatan eng salbiy munosabatda bo'luvchi millatlar
Bug'doyning foydali xususiyatlari haqida nimalarni bilasiz?
22-martda Uzcard tizimida uzilishlar bo‘lishi kutilmoqda