Қоматингиз тик бўлиши учун 5 маслаҳат

Замонамизнинг энг хавотирли тенденцияларидан бири аксарият вақтимизни ўтириб ўтказишимиздадир. Бу зарарли одат бир қатор кўнгилсиз оқибатларга олиб келади. Норасо қомат, тушкун кайфият, сочнинг тўкилиши, қон камайиши - бу ҳали ҳаммаси эмас... Хуллас, ҳаракатсиз кун тартибини қайта кўриб чиқилмаса, бу яхшиликка олиб келмаслиги аниқ. Қуйида диққатингизга ҳавола этиладиган оддий 5 усул қоматингизни расо, ўзингизни эса тетик ҳис қилишингизга ёрдам беради. 

Елкаларни ҳаракатлантириш


Эрталабки бадантарбияКўпчилик эътибор бермайдиган оддий жисмоний машқ. Уни стулдан турмасдан бажариш мумкин, натижаси эса сизни қувонтиради. Елкаларингизни олдинга ва орқага айланма ҳаракатлантириш кураклар ўртасидаги мускулларни мустаҳкамлашга ва бўйинга дам беришга ёрдам беради. Айнан шу икки соҳа қоматингизни тик тутишга ҳалақит берувчи ёқимсиз ҳислар учун кўпроқ жавобгар. 


Бошни тўғри тутишЭрталабки енгил бадантарбия елкалар, бўйин ва қоматни тик тутишда муҳим бўлган бошқа мускулларни мустаҳкамлай олади. Эрталабдан қиздирилган мускуллар олдиндаги кўп соатли ўтиришларни енгил ўтказишга ёрдам беради. Эрталабки гимнастика учун энг яхши машқ - анъанавий хитой цигуни, унда ҳаракатлар самарали нафас олиш билан уйғунлашган. Қомат мускулларини қиздириш учун тортишиш машқлари айни муддао. 


Деворга ёпишиб тик туришУмуртқа поғонасидаги эгриликка кўпинча «text neck» синдроми (бошнинг олдинга энгашиши) сабаб бўлади. Бундай синдром компьютер қаршисида ишлаганда, смартфонлардан фойдаланганда ва узоқ вақт мутолаа қилиш натижасида орттирилади. Буларнинг барчаси умуртқа поғонасининг қийшайишига олиб келади. Даволаш чораси сифатида бўйин учун машқлар бажариш тавсия қилинади - бошни ҳар томонга навбатма-навбат қаратиш, айлантириш ва умуртқа поғонасининг бўйин соҳасидаги ҳаракатлар хилма-хил бўлиши мақсадга мувофиқ. 


ШавасанаУмуртқа поғонасини яхшилаш учун мураккаб машқларни бажариш шарт эмас - деворга орқа ўгириб тик туриб, максимал даражада бўшашиш ва шундай ҳолатда бир муддат қолишнинг ўзи етарли. Бу каби машқлар танадаги муқобилликни ҳис қилиш ва муаммоларни аниқлаш имконини беради. Кейинги қадам - деворга ёпишган ҳолатда ўтириб туриш машқларини бажариш. 

Классик "мурда позаси" - шавасана йога техникасининг асоси ҳисобланади. У инсонга енгиллик бахш этади ва бутун танани максимал даражада ўрганишга олиб келади. Шавасанани бажариш жуда осон - тепага қараган ҳолатда қаттиқ жойга (пол) ётинг, қўлларингизни тана бўйлаб чўзинг, ўзингизни бўш қўйинг ва нафасингизни ростланг. Камида 10 дақиқа шавасана ҳолатида қолинг - машқни қанчалик мунтазам бажаришни одат қилсангиз, у шунчалик фойда келтиради.

 


Комментарии (0) | Добавить: 18.09.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Mirziyoyev Toshkent viloyatidagi ikki tuman hokimini va yana bir qancha amaldorlarni ishdan oldi
Prezident virtual qabulxonasiga yo'llangan murojaatlar soni 1 millionga yetdi
«O'zbekiston 24» telekanali 24 iyul kuni ish boshlaydi
Fidjet spinnerlar haqida barcha haqiqatlar
Maktabga ryukzakni qanday tanlash kerak? Ota-onalarga maslahatlar
Qanday oziq-ovqatlar uyquga salbiy ta’sir ko‘rsatadi?
Shavkat Mirziyoyev Toshkent viloyatidagi ot zavodiga bordi
O'zbekistonda shakar narxi oshdi
Moskvada o‘tkinchi ayol Putinni o‘pib oldi
Dilnoza Kubayeva: “O‘zbek kinosi juda qaltis vaziyatga tushib qolyapti”
G'ayriqonuniy hukm yoxud sud ustidan kimga shikoyat qilish kerak?
“Davlat xizmati to'g'risida”gi qonun loyihasi ishlab chiqildi, meritokratiya tushunchasi joriy etiladi
Biz nega kechikamiz va bu odatdan qanday qutulish mumkin?
Neymar «PSJ»ga o'tishga juda yaqin turibdi, uning otasiga 40 mln yevro taklif qilishdi
Xorazmda Komiljon Otaniyozov tavalludining 100 yilligi nishonlanmoqda
Styuardessalar yo‘lovchilarning eng asabga tegadigan qiliqlari haqida hikoya qilib berdi
O'zbekistonda qurol olib yurishga ruxsat berilishi mumkin
Iste’molchilar qachon elektr va gaz tarmoqlaridan uzib qo‘yiladi?
Aqlli odamlar hech qachon yo‘l qo‘ymaydigan 5 narsa
Ovqatga to‘ymayotganligingizning 4 belgisi
Vannaxonani tozalash borasida 8 ta foydali maslahat
Qanday qilib asablarni tinchlantirish va stressni ketkazish mumkin?
Shavkat Mirziyoev yo'l harakatiga doir qarorni imzoladi
Qanday qilib sport bilan yiliga 312 kun shug‘ullanish mumkin?
Bolalarda tana haroratini qachon tushirish kerak?
Sergeli avtomobil bozori ko‘chiriladi
Dollarning rasmiy kursi qariyb 4050 so'mga yetdi
Smartfon quli bo'lmaslik uchun nima qilish kerak: diqqatni va vaqtni tejash uchun 7 usul
Turkiya Rossiyaning 4 mingdan ortiq fuqarosiga mamlakatga kirishni taqiqladi
Avstraliyalik o'smirning oyog'idagi barmog'i qo'liga ko'chirib o'tkazildi