У нас есть только
оригинальные песни

Opel Insignia бир марта тўлдирилган ёнилғи билан 2111 километр масофани босиб ўтди

calendar 14.04.2016
1004

Opel Insignia седани бир марта тўлдирилган ёнилғи билан Швейцариянинг Альп тоғларидан Шимолий денгизга қадар борди ва ортига қайтди. Умумий масофа 2111 км.ни ташкил этди ва ёнилғининг ўртача сарф бўлиши юз км.га 3,46 литрни ташкил этди. Автомобиль бошқарувида Airbus’нинг собиқ бошқарувчиси Феликс Эгольф бўлди.

Эгольфнинг сафари айрим сабабларга кўра, бир неча бор тўхтаб қолди. У биринчи босқичда Люцерндан старт олди ва Германиянинг Рюссельхайм шаҳрига Шварцвальд йўлидан юриб бориб тўхтатди. Компания менежерининг сўзларига кўра, у Opel бош биносига етиб келганида, Эгольфнинг автомобилидаги ёнилғи деярли сарфланмаган бўлган. Швейцариялик 429 км. масофани юз км.га 3,2 литр ёнилғи сарфлаб босиб ўтган эди.

 

Яндекс.Метрика