loading...

 

Organizmingizga qaysi vitamin etishmayapti?

Барчамизга маълумки, қиш фаслида организмимиз заифлашиб қолади, витаминларга бўлган эҳтиёж эса янада ортади. Гиповитаминознинг олдини олиш учун танангизда бўлаётган ўзгаришларни этибордан четда қолдирманг ва шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда организмга керакли дармондориларни етказиб беринг.

1.     А витамини. Терининг єуруқшаши, сочларнинг сийраклашиши, тирноқлар синувчанлиги, лабдаги ёрилишлар, оғиз бўшлиғининг касалланиши, кўриш қобилиятининг пасайиши, тошмалар айнан шу дармондори етишмаётганининг аломатлари ҳисобланади.

2.     B1 витамини. Диарея ва қайт қилиш, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, иштаҳа ва қон босими тушиши, юқори таъсирчанлик, юрак аритмияси, оёқ-қўл учининг музлаши, қон айланишининг бузилиши.

3.     B2 витамини. Стоматит ва оғиз четларида ёрилишлар, конъюктивит, кўздан сув (ёш) оқиши ва кўриш қобилиятининг сустлашиши, кўз устки қисми пардасининг ҳиралашуви ва ёруғликдан қўрқиш касаллиги, оғиз бўшлиғида қуруқлик.

4.     B3 витамини. Кучсизлик ва сурункали чарчоє, доимий бош оғриқлари, хавотирлилик ва асабийлашиш, юқори қон босими.

5.     B6 витамини. Бемажоллик, тўсатдан xотира сустлашиши, жигар атрофида оғриқлар, дерматит.

6.     B12 витамини. Камқонлик, соч тўкилиши, гастрит.

7.     С витамин. Иммунитет тушиб кетиши натижасида умумий бемадорлик, вазн тушиши, иштаҳанинг ёмонлашиши, милклар қонаши, шамоллаш ва инфекцсияларга мойиллик, бурундан қон кетиши, оғиздан ёқимсиз ҳид келиши.

8.     Витамин D. Болаларда ланжлик ва камҳаракатлилик, уйқунинг бузилиши ва ёмон иштаҳа, қайсарлик, раxит, иммунитет ва кўриш қобилиятининг  сустлашиши, моддалар алмашинувининг бузилиши, суяк тўқималаридаги муаммолар.

9.     D3 витамини. Фосфор ва кальцийнинг қийин ўзлаштирилиши, тишларнинг кеч чиқиши (болаларда), уйқунинг бузилиши (чўчиш, алаxсираш), мушаклар тонусининг пасайиши ва суяклар синувчанлиги.

10.   Витамин Е. Аллергияга мойиллик, мушаклар дистрофияси (озиқланишининг бузилиши), оёқлардаги оғриқлар, ошқозон яраси ва тромбофлебитнинг пайдо бўлиши, қадам ташлашнинг ўзгариши, пигмент доғлар пайдо бўлиши.


Комментарии (0) | Добавить: 05.01.2017

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi
Skype’ning "yengillashtirilgan" versiyasi taqdim etildi
Xorazmda GM Uzbekistan xodimlari hibsga olindi
Instagram 10ta suratni 1ta postda chiqarish imkonini yaratdi
Urganch-Xiva temir yo'li qachondan ishga tushirilishi ma`lum bo'ldi
Toshkent shahrida pensionerlarga bir oyda jami qancha naqd pul to‘lanadi? Javob — bitta rasmda
O'zbekistonda spays narkotik moddaga tenglashtiriladi
O'zbekistonda xorijiy tillardagi yangi telekanal ochiladi
O'zbekistonda yangi sud: u yerga davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari ustidan shikoyat qilish mumkin
Islom Karimov haqida badiiy film suratga olinadi
Chor Minor - Chor minor chor atrofi suv minor
Nega ayollarning erkaklarga nisbatan do'sti ko'p?
Samsung ta’mirlangan Galaxy Note 7 smartfonlarini sotuvga chiqaradi
Haqiqiy iPhone’ni qalbakisidan qanday ajratish mumkin?