У нас есть только
оригинальные песни

Ҳот-дог ейиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

calendar 05.07.2016
1913

АҚШда ҳот-дог ейиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди.  Мусобақада америкалик Жоуи Честнат жаҳон рекордини ўрнатди.  У 10 дақиқа ичида 70та ҳот-догни паққос туширди, дея “USA Today” хабар бермоқда.
 
Ўтган йилги чампион Метт Стони бу сафар иккинчи ўрин билан кифояланди. Жаноб Стони 10 дақиқада 52та ҳот-дог тановул қилди.
 
Честнат бир йил олдин қўлдан бой берилган чемпионликка бир йил ўтиб эришди. 
 
Рекордчи Калифорния штатининг Сан-Хосе шаҳрида истиқомат қилади. Ҳот-дог ейиш бўйича олдинги жаҳон рекорди ҳам айнан,  Честнат томонидан ўрнатилган эди. Ўшанда у 12 дақиқада 66та ҳот-догни ейишга улгурган.

Яндекс.Метрика