Зоологларнинг аниқлашича, отлар одамларнинг ҳиссиётларини англай билиш қобилиятига эга экан. Жумладан, улар одамларнинг қиёфасида ғазаб ёки қувонч акс этганини аниқлай олар экан. Бу ҳақдаги мақола Biology Letters журналида чоп этилди.
Британиялик психологлар 28та отга юзларида турли ҳиссиётлар акс этган одамларнинг суратларини кўрсатишди. Ғазабдор юзларга отлар чап кўзи билан қараган – бу уларнинг салбий ҳисларга реакциясидир. Бундан ташқари, уларнинг юраклари уриши тезлашган ва стрес белгилари кузатилган.