У нас есть только
оригинальные песни

Oybek va Nigoraning to'yi aniq bo'ldi

calendar 11.11.2015
4666

Хонандалар Ойбек ва Нигоранинг тўйи шоу бизнесимизда узоқ вақтдан буён кутилаётган тўйлардан бири эди, десак муболаға бўлмайди. Ва ниҳоят “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора 21 ноябр куни турмуш қуришларини маълум қилишди. Айни дамда икки ёш тўйга тайёргарлик кўриш ишлари билан банд. Маълумотларга қараганда, тўй пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади.

   2005 йилдан буён биргаликда фаолият олиб бораётган Ойбек ва Нигора шу вақтга қадар тўй ҳақидаги саволлардан қочишар, ўртадаги ришталарни мухлислар ва халққа ошкор этишни исташмас эди. Бу орада “Уларнинг тўйи бўлиб ўтибди, Нигора бошқа кишига турмушга чиқибди” - деган гаплар ҳам тарқалишга улгурди. Шу каби саволларнинг барчасига тез кунда Ойбек ва Нигора билан бўлиб ўтадиган эксклюзив суҳбатда жавоб топасиз.

   Ойбек ва Нигоранинг тўйи қандай ўтади? Келиннинг куёвга тайёрлаган махсус совғасию янги оила остонасидаги севишганларнинг илк рақсига қизиқяпсизми? 21 ноябр куни хонандалар Ойбек ва Нигоранинг тўйидан махсус репортажни онлайн тарзда сайтимизда кузатиб боринг.

   Эслатиб ўтамиз, Ойбек Алимов 1987 йилнинг 8 октябрида, Нигора Исмоилова 1988 йилнинг 12 сентябрида таваллуд топган. Хонандалар 2008 йилда “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланишган.

 

Яндекс.Метрика