У нас есть только
оригинальные песни

OZODBEK BILAN JONLI SUHBAT!

calendar 23.04.2014
4470


-Жонли ижрода ким кўпроқ қойил қолдиради: Оғабек Собиров ё Юлдуз Усмонова?

-Юлдуз Усмонова. Қирраси кўп. Ҳар хил жанрда куйлай олади. Оғабекда, асосан, хоразм йўналиши.

-Шу пайтгача неча фоиз жонли куйлагансиз?

-Вилоятларда 100 фоиз жонли куйлашга ҳаракат қиламан.

-Фонограммада куйлаётганда ва жонли куйлаганда нимага эътибор қаратасиз?

-Фонограмма сизни бошқаради. Жонли ижрода сиз ҳаммани бошқарасиз. Бутун муҳитни, руҳиятни бошқарасиз.

-Жаҳонгир Отажоновнинг жонли ижросига муносабатингиз?

-Куйлаётганда сўзларнинг равонлиги жойидамас. Қўшиқни тинглаб бўлгач, тингловчида "Шу ерда нима деди?” қабилидаги савол туғилиши, талаффузнинг бузилишидан дарак. Унинг жонли ижросини аранжировканинг устида чалинган скрипкага ўхшатаман. "Қўшиқ аслида нима?” деган саволга битта жавоб бор – сўзлар тарғиботи! Шу нуқтаи назарда қараганда, Жаҳонгирнинг жонли ижросида сўз тарғиботида хатолик бор. Жонли куйлаганда овоз имкониятлари иккинчи даражага ўтиб кетиши, сўз эса бўртиб туриши, таъсир кучини йўқотмаслиги керак. Бунинг учун эса қўшиқ тўғри ижро этилиши даркор. Отажоновнинг билими яхши, имкониятлари кенгроқ. Ҳаммасини бир пайтда намойиш қилиш эса кўплик қилади. Модел подиумда чиқиб келганда, ҳамма олқишлайди. Дизайнерлар моделдан андазалар олади. Битта-битта олинган майда деталлар омма орасида урфга киради. Жаҳонгирнинг жонли ижросини тўртта санъаткор мақтагани, бу халқчил дегани эмас. Чунки, санъаткорлар ва халқнинг қулоғи бир хил эшитмайди. Санъаткор профессионал жиҳатдан қарайди, халқ эса юраги билан тинглайди. Жаҳонгир каби талантлар мусиқий билим даргоҳларида ўқитувчилик қилса, ўқувчилар анча нарсани ўрганарди.

-Қайси хориж юлдузининг жонли ижросига тан берасиз?

-Аксарият жаҳон юлдузлари жонли куйлашни ўрнига қўяди. Охирги пайтда Бочеллига тан бердим. ТВда концертларини кўп томоша қилдим. Жуда жойида, меъёр бор. Ижро текис.

-Фонограммада куйлаётганда, мини-диск уялтириб қўйган пайтлари бўлганми?

-Фонограмма бўлгандан, кейин албатта уялтириб ҳам туради. Бундай ҳолатлардан энг зўр чиқиб кетиш йўли - тўхтаган жойдан жонли куйлаб кетиш бўлади. Ҳар доим шундай йўл тутганман, натижа эса ижобий бўлган.

-Жонли ижрода ўзингиз мириқиб куйлайдиган қўшиғингиз?

-"Лайлим”. Ўзимдан ўзим сўраб тураман, сўрашларини ҳам кутаман.

-Жонли куйлаш жараёнида қўшиқ сўзлари эсингиздан чиққан пайтлари ҳам бўлганми?

-Ҳа, бўлган. Табиий ҳол.

-Сизнингча, жонли концертингиздан кейин одамлардан кутаётган илк фикр қандай бўлади?

-Регистондаги жонли концертим ТВда намойиш этилгач, кўпчиликдан яхши гаплар эшитдик. "Нафас олиб тургани билиниб турибди. Жонли куйлаган санъаткорнинг юраги уриши ҳам сезилар экан” деган илиқ фикрлар эшитдим. Қанийди яна шундай гаплар билдирилса?! Илинжидаман шундай ҳақ фикрларнинг!

-Жонли мусиқа чалаётган қайси мусиқачингиз талантига қойил қоласиз?

-Найчим Дониёр.

-Жонли ижродан чарчасангиз, яна фонограммага ўтасизми?

-Жонли ижрони севган санъаткор чарчамайди, бироқ ярамай қолиши мумкин. Жонли ижродан завқ олинади. Жонли ижро – ҳақиқий санъаткорнинг ўз устида кундалик машғулоти-ку! Танамда қувватим бор экан, жонли куйлашдан чарчамайман.

-Жонли ижродан бошқа ҳаётда яна нималар жонли бўлишини истайсиз?

-Инсоний муносабатлар, одамлар ўртасидаги оқибат, самимият жонли бўлса, ҳаёт янада жонли бўлади! 

Ж.ҲАМРОЕ
Яндекс.Метрика