Ozodbek Nazarbekov Sergelida uy qurayotgani haqidagi mish-mishlarga oydinlik kiritdi

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков унга ҳукумат томонидан Тошкентнинг Сергели туманида олиб борилаётган қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатиш бўйича кўрсатма берилгани ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди. Хонанда бу ҳақда “Shov-shuv.uz” сайти муаллифи Жасур Ҳамроевга берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади “Дарё”.

“Агар ҳукуматимиз олдимга қандайдир вазифа қўйса, уни аскар мисоли бажаришга ҳаракат қиламан. Чунки бу мен учун фахр, шараф. Лекин буларнинг бари ёлғон, бўҳтон, туҳмат, миш-миш, уйдирма гаплардир. Бу миш-мишлардаги гапларга яқинроқ воқеа ҳам бўлмаган ҳатто. Лекин, яна қайтариб айтаман, топшириқ қўйиладиган бўлса, қўлимдан келганча, кучим етганча Ватанга хизмат қилиш — мен учун шараф”,—дейди Озодбек Назарбеков.

Жасур Ҳамроев бундай миш-мишлар ўз-ўзидан пайдо бўлмаслигини айтиб, қўшимча савол билан мурожаат қилган. Хонанда бу борада ўз тахминини билдирган.

Шаҳрисабзда эски карвонсаройни, ҳозирги замон тили билан айтганда — меҳмонхонани қайта таъмирлаб, анжомлар билан таъминлаб, Мақом марказига айлантирдик. Бу асосан сайёҳлар учун хизмат қиладиган, фақат жонли ижродаги куй-қўшиқдан иборат бўлмай, балки ресторан сифатида фаолият кўрсатадиган бир муассасадир. Оқсарой мажмуасидаги қурилиш ишларига ҳисса қўшганим — мен учун катта шараф, ўзим учун тарихий воқеа.

Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилда концерт бермаслиги маълум қилинган ва бу ҳам турли миш-мишларга сабаб бўлган эди.

Кейинроқ Назарбеков бу миш-мишларни рад этиб, апрелдаги концерт кунларини шахсан ўзи ҳамкасби, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновагатаклиф қилганини билдирган эди.


Комментарии (0) | Добавить: 17.01.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]