У нас есть только
оригинальные песни

Ozodbek:Uztozimning o'g'li - shogirdim!

calendar 08.01.2011
5069
 


"Устозимнинг ўгли шогирдим”
Устозимиз Мухриддин Холиковнинг хонадонида ўтказган пайтларим хакида мухлисларим билишади. Бу тўгрисида жудаям кўп гапирганман. Айнан Холиковлар хонадонига бўлган мехрим ва хурматим чексизлигини билишади. Устозимнинг кенжа ўгли Одил доим ёнимда. Озми кўпми ўзи учун нимадир ўрганяпти. Жудаям аклли ва тарбияли. Санъатга бўлган кизикиши, иштиёки хам бўлакча. Айнан санъат йўлини танлади. Отасининг издоши бўлишига ишонаман. Кўпчилик нега кўшик айтмаяпти деб ўйлаётган бўлиши табиий. Хозир у ўспирин ёшда. Овоз диапазонлари ўзгарадиган давр. Мана шу боскичдан ўтиб олгандан сўнг мухлисларга ёкадиган янги кўшиклар яратади. Уни санъатда ўз ўрнини топишини истардим. Кўлимдан келганча ёрдамимни аямайман. Чунки, хаётда ўз ўрнимни топишимда устозимни ўрни бекиёс...

"Аёлим сабрли...”
1995 йил 5 сентябрда устозим Мухриддин Холиков бош бўлиб Назарбекдаги кўшни кизга уйлантириб кўйган эди. Умр йўлдошимнинг исми Назокат. Хаётнинг аччик ва ширин дамларида доим ёнимда маслахатдошим, сирдошим. Шириндан шакар тўртта фарзандимиз бор. Аёлимни багри кенг, мехмондўст, эртами кечми кай махалда кириб келсам хам очик чехра билан кутиб олади. Баъзан ўйлаб коламан бундан бошка аёл бўлганда шунча келди-кетдиларга дош бера олармикан деб. Колаверса жуда хам сабрли. Ижодкор табиатан инжик бўлади. Санъаткорни аёли бўлиш хам осон эмас. Хар хил гап сўзларга эътибор бермаслигига тўгри келади. У хар доим мени тўгри тушунган. Шунинг учун хам унга бўлган мехрим бўлакча. 1996 йил 22 июн мен учун энг кувончли лахзалардан бири хисобланади. Сабаби айнан шу санада биринчи фарзандимиз Робия дунёга келган. Хаётга бўлган карашларим ўша кундан бошлаб ўзгарган. Оила масъулияти, оталик фахри... Буни сўз билан изохлолмайман.
"Кизим учун Нўъмонжонман”
Кизим катта бўлгани сари онамнинг чехрасини эслатмокда. Робия менинг "она кизим”. Фарзандлик бўлгандан сўнг хар бир инсонни рухиятида ўзгариш содир бўлади. Инсонларга нисбатан ўзгача мехр пайдо бўларкан. Шундай холат менда хам содир бўлган. 1998 йил 4 декабрда иккинчи кизим Лайло тугилган. Бу кизим хеч кимга ўхшамайди. Жудаям огир, босик, кизикишлари эса тез-тез ўзгариб туради. Болалигида санъаткор бўламан деб мени кўркитган. Хозир у дизайнер бўлишга кизикади. Кейинчалик фикри яна ўзгарар? Ким билсин?! Ундан сўнг 2002 йил 3 сентябрда ўглим Жаъфар дунёга келди. Ўглим тугилгандаги хаяжон хаммасидан бошкача. Хозир 3-синфда ўкийди. Инглиз тилини яхши ўзлаштирган. Реп йўналишида шунаканги раксга тушадики, кўриб ўзим хайрон коламан. Ўта замонавий. Хозирча бирон-бир касб хахида жиддий ўйлагани йўк.
— Ким бўлишни хохлайсан, — деб якинда сўраганимда.
— Дипломат, — деб жавоб берди.
Кенжа кизим Зиннура 2006 йил 1 июнда болалар кунида тугилган. У жудаям эркатой. Бундан бир йил олдин мени Нўъмонжон деб чакирарди. Андижонга борганимизда кимдир Нўъмонжон деган бўлса керак, миясига ўрнашиб колиб анча пайтгача Нўъмонжон деб чакириб юрди. Кейинги беш олти ойдан буён бу сўзни ишлатмаяпти.

Шукрулло Исроиловнинг хазили ёки шогирдларига бахо
Инсон ёлгиз ўзи хеч качон кимдир бўлиб колмайди. Уни кимдир бўлиши учун атрофдаги инсонлар сабабчи бўлишади. Мен хам шу даражага етишишимда ўзимданам кўпрок атрофдаги инсонларимни хизмати катта деб ўйлайман. Оллох менга садокатли иккита дўст ато этди. Илёс ака билан Хабибулло ака. Иккаласи мен учун иккита канот. Хар доим ёнимда. Хамжихатликда хамфикрликда ишлаймиз. Бир-биримизни доим тушунганмиз. Шундай яхши инсонларни атрофимда йигилиши хам мени омадим. Бугун атрофимда жудаям кўп шогирдларим бор. Бири келиб бири кетади. Алишер санъатда ўзини ўрнини йўналишини топиб олди. Азизбек эса халигача йўл кидириб юрибди. Овози яхши, лекин нимагадир ярк этиб кўрина олмаётганига ўзим хам хайронман. Кўпрок оилавий ташвишларга ўралашиб коляпти, менимча. Бир куни шифохонада даъволанишга ётганимда иккинчи каватда Шукрулло Исроилов хам даъволанаётган эди. Кутилмаганда кўнгирок килиб колди.
— Озод, ТВм марказни кўй, Азизбекни шофёри кўшик айтиб чикибди кара,- — деди.
Нима деб жавоб беришга хайрон бўлдим.
— Эй ака, бечора нима килсин, Азизбекни кўшик айтишини кута-кута охири ўзи айтиб юборган бўлса керак, — деб жавоб берсам, Шукрулло Исроилов "думалаб” кулди. Шукур ака билан бунака кизик вокеалар жудаям кўп бўлади. Буни ўзини битта хажвия килиш мумкин. Ўйлаб карасам шогирдларим орасида энг истеъдодли ва камтарин мехнатсевари Жасур Мавлонов экан. Тинмасдан кечаю кундуз нималардир килиб юради. Ўзини устида кўп ишлайди. Жудаям эътиборли. Буни келажаги борлигига ишонаман. Нега, биласизми? Ўтган йилги концертимда биргина "Ишк” кўшиги оркали кўплаб мухлисларни кўнглига йўл топа олди. Айникса, кизлар кўпрок яхши кўряпти. Менимча бўйи басти келишган йигит бўлгани учун бўлса керак...

Энг катта зарба
Мусахон Нурматов билан учрашувимизнинг ўзи жудаям омадли бўлган. Кайсидир маънода биз бир-биримизни тўлдирувчи шахслармиз десак хам хато бўлмайди. Хар доим ўша инсон билан танишганимдан буён ўзимданам кўра кўпрок ўша инсонни биринчи ўринга кўйганман. Хозир хам шундай. Орада Мусахон Нурматов бўлмаганда Озод Озод бўла олмас эди деган гап-сўзлар таркалди. Ўртамизда тушунмовчиликлар вужудга келди. Айни ўша дамларда мени хеч ким тушунмаган. Мусахон акани сиёсатига мен хам тушунмаганман. Салом-алигимиз яхши. Аммо менга кўшик тайёрлаб бермаслиги... Атрофдаги инсонлар таъсирини ўтказган бўлиши табиий. Икки йил давомида бошка бастакорлар билан ижод килдим. Вакт хамма нарсани даъволаркан. Ўша пайтлари алам билан фарзандларимни ўкиш китобидаги шеърларни хам кўшик килиб ташлаганман. Шундай тушкун кайфиятда юрганимда Икбол Мухаммаджонов, Нодир Умаров, Азиз Холмуродов Дилмурод Маткаримовлар менга рухан куч берган. Улар билан самарали ижод килганмиз. "Дийдор ширин” хамда "Муштарак манзил” концертларимизни мухлисларимиз яхши эслашади. Мана шу икки йил давомида яратилган кўшикларнинг хам ўз тарихи, ўз хаёти бор. Колаверса мухлисларимизни кўнглидан хам чукур жой олганига шубха килмайман.
Хулоса ўрнида
Назарбековга ўхшаганлар ўхшамокчи бўлганлар кўп бўлиши мумкин. Мени овозимда куйлайдиган санъаткорлар хам кам эмас. Лекин омадни, менга яратганнинг ўзи берган. Буни калбан хис киламан. Ва доимо шукроналар айтаман. Хозир атрофимга ўзим назар ташласам ўзимданам кўпрок атрофимдагилар жуда машхур. Хаттоки инсонлар билан гаплашиш муносабатларини кўриб хайрон коламан. Баъзан менга ўзини мулкига карагандек карашлари мени хайратда колдиради. Ўзи мен кимман деб ўйлаб коламан. Хар кандай вазиятда хам инсонлар калби билан доим хисоблашаман. Гарчи улар мен билан хисоблашмасалар хам. Бўлар бўлмас нарсаларга араз-гина килиб катта дашномларга колиб кетган пайтларим хам бўлиб туради. Имкон кадар шу нарсаларга эътибор бермасликка харакат киламан. Сабаби хаммасини инжикликларининг кўтаришимнинг ягона сабаби кайсидир маънода менга беминнат хизмати сингганида. Хаётим давомида мен шу нарсага амин бўлдимки, кимки холис ният килса тинимсиз ишласа, изланса, албатта максадига эришади. Бугун биз ижод килишимиз учун ватанимизда хамма шароитлар етарли. Тинч, осуда бу халкнинг мехрини козониш сиз ўйлаганчалик кийин иш эмас. Доим сизни бошингизни силаши табиий. Мен Ўзбекистон фарзанди бўлганимдан доим фахрланаман. Каерда бўлмай ўзбек ўглони эканлигим менга бошкача гурур ва ифтихор беради. Мана шу ватанни корига ярайдиган фарзандларимиз жудаям кўп. Шуларнинг бири эканлигимдан хурсандман.
Яндекс.Метрика