У нас есть только
оригинальные песни

PAYNET огоҳлантиради!

calendar 11.04.2014
8652


Uzpaynet компанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ PAYNET шахобчалари орқали тўловларни амалга оширганда тўловчилардан олинадиган барча коммисиялар 2014 йил 19 мартдан бошлаб бекор қилинганлиги ҳақида аввал маълум қилган эди.

Низомга асосан тўлов агенти ўз хизматлари учун ҳар қандай қўшимча маблағ (устама нарх) белгилашга ва тўловчилардан ундиришга ҳақли эмас. Шу муносабат билан, амалга оширилган ҳар қандай тўловлар қўшимча маблағ тўланиши шартисиз ва комиссиясиз абонент ҳисобига (шахсий рақамига) тўлиқ холда ўтказилади.

Яъни, абонент 4000 сўм миқдорда тўлов киритганда унинг ҳисоби (шахсий рақами) 4000 сўмга тўлдирилади.
UZPAYNET компанияси абонентлардан PAYNET шахобчаларида тўловларни амалга оширганларидан сўнг оператордан фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки (ёки пластик карточкалар асосида тўланганда ҳисоб-китоб терминалининг чеки) ва PAYNET дастурий-аппарат мажмуаси чекини талаб қилиб олишларини сўрайди.

Агар тўловларни амалга ошириш вақтида PAYNET тўлов шахобчаси оператори томонидан Сизга чекларни бермаслиги ва қўшимча ҳақ олиши ёки тўловингиздан коммиссия (устама нарх) ушлаб қолиши холатлари юз берса:

-       Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 10 уй манзилда жойлашган компаниянинг бош офисига,
-       (99871) 202-07-07 рақамлар орқали компаниянинг Call Centre (қўнғироқларни қабул қилиш маркази) га мурожаат қилишингизни сўрайди.
 
Шу билан биргаликда хабарларни:

-hat@paynet.uz электрон почта манзилига, ёки компаниянинг www.paynet.uz интернет саҳифасидаги info@paynet.uz электрон почта манзилига ва
- (99871) 244-67-04 телефон рақамига факс орқали жўнатиш мумкин.
Яндекс.Метрика