У нас есть только
оригинальные песни

Planshet sotib olmaslikning asosiy sabablari

calendar 23.07.2016
1931

Янги планшет сотиб олишни режалаштирдингизми? Интернетда арзон нархли ва яхши изоҳларга эга моделни қидиряпсизми? Бунга ҳожат йўқ. Ҳозирги сабабларни ўқиб, ҳеч қандай планшет керак эмаслигини англайсиз.

Маркетологлар планшетлар пайдо бўлганида уларга катта умид билдиришган эди. Барча уни хабарлар ўқиш учун қулай электрон қурилма ҳисоблай бошлади: ўқиш, видео томоша қилиш, сёрфинг, ўйин ва бошқалар. Планшетлар ноутбуклар, ҳаттоки, смартфонларни ҳам ортда қолдириши кўзда тутилган эди. 

Бироқ барчаси бошқача тус олди. Биринчи машҳурликдан сўнг, сотув жараёни кескин пасая бошлади. Ҳозирда истеъмолчилар камдан-кам ҳолларда «таблет» сотиб олишмоқда: шунчаки бу уларга керак эмас. 

 

Смартфонлар каттароқ ва яна-да кучлироқ бўла бошлади  

 

Сўнгги йиллар оралиғида смартфоннинг ўртача ҳажми аҳамиятли даражада катталаша бошлади. Бундан ташқари, ҳаттоки, энг ҳамёнбоп моделларда ҳам исталган вазифаларни бажара олишга қодир процессор ва оператив хотира ўрнатила бошланди. Шу туфайли фойдаланувчилар деярли барча вазифани мобиль қурилма ёрдамида қулай тарзда ҳал этишади.  

 

Ноутбуклар кичик ва енгиллаша бошлади

 

Авваллари ноутбуклар оғир ва катта зарядкага эга бўлиб, уларни зарядкадан узоқ вақтга узиб бўлмасди. Бироқ барчаси ўтиб кетди. Ҳозирда улар планшетларга нисбатан жуда қулай, енгил ва энергетик эффектли гаджетларга айланди.

 

Планшетлар автономлиги эндиликда афзаллик бўлмай қолди

 

Уларнинг кўпчилиги смартфон ва ноутбукларга нисбатан батареядан узоқроқ ишлаши мумкин. Бироқ масала қай бири узоқроқ ишлашида эмас, фойдаланувчига қанчалик зарурлигидадир.

Одатда исталган замонавий смартфон қуввати кун якунига қадар чидаб бера олади. 6–8 соат қувватсиз ишлай оладиган ноутбуклар сони тобора ортиб бормоқда, уларнинг нархи эса тушиб кетмоқда. Шу сабабли, ҳозирда кўплаб қурилмалар кун давомида ишлаши мумкин. Инсон дам олган вақти эса гаджетни қувватлаб олиш мумкин. 

 

Махсус вазифалар учун — махсус қурилмалар

 

Аввалига планшетлар кўплаб электрон гаджетлар ўрнини босувчи универсаль қурилма сифатида оммалаша бошлади.

Бироқ ҳаёт тарзи кўп нарсани ўзгартириб юборди. Ўқишнинг чинакам ишқибозлари аввалгидек, электрон китоблар ва планшетларни афзал билишади. Бироқ барибир ўқиш залларидагина кўзларга зиён келтирмай чинакам роҳат олиш мумкин. 

Айнан шу фикрлар ўйинларга ҳам тегишли. Агарда бир неча дақиқага нимадирга чалғиш керак бўлса, буни смартфон орқали ҳам амалга ошириш мумкин.  Агарда сиз хардкор геймер бўлсангиз, ўйин платформаси сифатида "таблет"лардан фойдаланмайсиз. Бу борада PC, PS4, Xbox ва уларнинг маҳсулотлари ёрдамга келади. 

 

Мен планшетдан фойдаланиш учун сабаб топа оламан

 

Йўқ, бу нотўғри ҳариб олиб келувчи навбатдаги хато. Бундай фикрда юрган инсонларнинг планшетлари ойлаб қандай қутиларда ётади  — қувватсиз, кераксиз ва унитилган. Сизга бундай хатони қайтаришнинг нима кераги бор?

Агарда сиз планшетлардан фойдаланишнинг керакли ва муҳим сабабларини топа олсангиз, изоҳлар орқали ўз фикрингизни қолдиринг.

Яндекс.Метрика