Президент хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Ислом Каримовнинг илк хорижий сафарини ёдга олди (фото)

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг собиқ хос соқчилари бошлиғи, ўз вақтида Президент хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган захирадаги полковник Садулло Муҳаммадқулов «Sputnik» нашрига берган интервьюсида Ҳиндистонга бўлган илк расмий ташриф ҳақида сўзлаб берди.

«1991 йилнинг июнида Г.А. Алиев мени таътилдан шошилинч чақириб олиб менга ПХХ (Президентнинг хавфсизлик хизмати) бошлиғи вазифасини бажаришни топширди. Ўша йилнинг август ойида Президентнинг Ҳиндистонга расмий ташрифи кўзда тутилган эди. Менга бу ташрифнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан ташкил қилиш масаласини ҳал этиш топширилди. Бу ўта муҳим ва шарафли вазифа эди.

Бу Президент И.А. Каримовнинг биринчи хорижий расмий ташрифи эди. Ҳали хорижга Президент сифатида расмий ташриф билан бирор марта бормаган Президентнинг биринчи ташрифини ташкил қилиш учун жуда эҳтиётлик ва моҳирлик билан ҳаракат қилиш керак эди. Президентнинг Ҳиндистонга қилган ташрифи ҳақида алоҳида сўз юритишга тўғри келади.

Расмий ташриф ҳақида фармойиш чиққандан кейин бу ташрифни ташкил қилиш учун ўша вақтда мен, Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Б.Ҳамидов, Президент маҳкамаси бўлим бошлиғи Ф.Тешабоев, ТИВ бўлим бошлиғи А. Расулевдан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Бу гуруҳнинг асосий вазифаси Ҳиндистонга бориб, Президентнинг расмий ташрифи билан боғлик ҳамма муаммоларни ҳал қилишдан иборат эди. Ишчи гуруҳ Ҳиндистонга 4 кунга бориб ҳамма масалаларни муваффақият билан ҳал қилиб келди. Аммо 4 кун ичида жуда кўп муаммоларни ҳал қилишга тўғри келди.

Бу муаммолардан энг каттаси Президент И.А. Каримов Ҳиндистон Президентининг таклифига биноан ташриф буюриши керак эди. Ўзбекистон Президентининг ўз олдига қўйган масалаларидан энг асосийси Ҳиндистон Бош вазири билан учрашиш эди. Аммо Ташқи ишлар вазирлиги эса бизга рад жавобини берди. Улар «Ҳиндистондай буюк давлатнинг Бош вазири СССРнинг алоҳида республикалари Президентларини қабул қилмайди, шу кетишда эрта-индин 16 та Президентни қабул қилишига тўғри келади», — дея баҳона қилишди.

Лекин ишчи гуруҳ қатъийлик билан олдига қўйган мақсадларни амалга оширишга ҳаракат қилар эди. Бу муаммолар катта тортишув ва баҳслардан кейин ҳал килинди. Ислом Каримов Ҳиндистон Бош вазири билан учрашиб, кўп муммоларни ҳал қилишга эришди.

Биринчи Президентга дунёдаги мўъжизалардан бири «Тож Маҳал» жуда қаттиқ таъсир қилди. Усталар оқ мармардан қурилган бу бинони қуришда ўша давр архитектура, қурилиш ва фанининг барча муваффақиятларидан фойдаланганлари, қурилиш материаллари сифатида энг нозик ва сифатли 20 дан ортиқ хил қимматбахо тошлар билан безатилганлиги, симметрия қоидаларининг миллиметргача ҳисобга олинганлиги, зиёратчилар учун алоҳида меҳмонхона ва мачитнинг қурилгани, бутун бир салобатли комплексни ташкил килгани уни лол қолдирди.

Ҳиндистон ташрифининг тугашига 2 соат қолганда, яъни делегациянинг расмий ташрифи якунланиб, Деҳлидан Аграга учиб келиб, «Тож Маҳал»ни зиёратидан кейин «Ҳумоюн» меҳмонхонасига келганимизда «Москвада ГКЧП ҳокимиятни ўз қўлига олибди», деган хабарни олдик. Президент мени чақириб ҳозироқ учиб кетишимизни таъминлашни сўради. Мен Г.М.Рафиқов билан Агра аэропортига келиб, муддатидан 1,5 соат олдин делегациянинг Тошкентга қараб учишини таъминлашга ёрдам бердим ва президентнинг қароргоҳига телефон қилиб ахборот бердим.

Шундай қилиб Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг биринчи хорижий расмий ташрифи Ҳиндистондек буюк давлатга бўлиб, бу ҳам бўлса ота-боболаримиз қурган мўъжиза «Тож Маҳал» ни зиёрат қилгандан кейин «Ҳумоюн» меҳмонхонасига келганда Ўзбекистоннинг мустақиллигидан дарак берувчи воқеаларнинг бошланишига тўғри келди. Балки бу Аллоҳнинг биринчи Президентимизга қилган иноятидир.

Бу воқеадан кейин 1 ҳафта — 10 кунда жуда муҳим ва тарихий воқеалар юз берди. Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида (31 август 1991 йил) президентимиз 1 — сентябрни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни деб эълон қилди.

Дарҳақиқат бу тарихий кун бўлиб қолди. Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳали Ўзбекистон компартияси марказий комитетининг биринчи котиби бўлган вақтларидаёқ халқимиз учун ўта муҳим қарорларни қабул қилган эди», — дея хотирлайди С.Муҳаммадқулов.


Комментарии (0) | Добавить: 29.01.2018
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

Kunduzgi uyqu hayot uchun xavfli deb topildi
Nonushtaga banan? Yo‘q, bu xavfli
Oiladagi janjalda uka halok bo'ldi
Ekologik falokatda faqat Rossiya manfaat olishi mumkinligi ma`lum bo'ldi
Tramp Xitoyni “talon-tarojlik”da aybladi
Pxenyandagi parad ko'p yillar davomida ilk marta ballistik raketalar namoyishisiz o'tdi
Olimlar uyqusizlik sabab semirish ehtimoli yuqori ekanligini aniqlashdi
O‘zbekistonda Facebook bilan bog‘liq muammolar fonida mobil VPN ommaviyligi keskin oshdi
Bosh vazir o'rinbosari: «Ayollarga nisbatan zo'ravonlikka chek qo'yaylik!»
Ilonlar qurg'oqchilikdan keyin kamroq, yog'ingarchilikdan keyin ko'proq chaqishi aniqlandi
2019 yilda O'zbekistonda ko'pkari bo'yicha ilk jahon chempionati o'tkaziladi
Mi 8 Pro xalqaro bozorga chiqyapti – u Xiaomi’ning yangi flagmanimi?
Ikki daqiqada uyquga ketish mumkin. Amerikalik harbiylar usuli
“Ular me’yordan chiqishgan”. Olimjon Xudoynazarov “Dizayn” jamoasining tarqalgan audiolariga munosabat bildirdi (video)
Jurnalistlar Trampni sovuq urush uslubida masxara qildi
Saloh Misr terma jamoasi o'yinida 2 gol urib, 2 golga pas berdi va 2 penaltini urolmadi
Rustam Sa’diyev “Baron 2” filmining suratga olish ishlari qaysi davlatlarda bo‘lib o‘tishini ma’lum qildi
«Telegram»ning «klon»i paydo bo‘ldi
Alisher Usmonov tug‘ilgan kunini taniqli oligarxlar bilan Toshkentda nishonlamoqchi
Majburiy mehnatga jalb qilinganlar uchun ishonch telefonlari ishga tushirilmoqda
O'zbekistonda 10 sentabrdan 9 raqamli raqamlash tizimiga o'tiladi
Salbiy kayfiyatda uyg'onish – o'ta xavfli
Shahram G'iyosov navbatdagi raqibini ma`lum qildi. Bu uning faoliyatidagi eng kuchli raqib
Tramp Apple’ga ishlab chiqarishini AQShga qaytarishni tavsiya qildi
Ayrim mahsulotlarni birga iste`mol qilib bo'lmaydi. Shu to'g'rimi?
15 sentabr “Avtomobilsiz kun” aksiyasiga start beriladi
Makgregor UFC chempioni bo'lgan qizga ruhiy jarohat yetkazdi
Pasport yo'qolganda nima qilish kerak
Qanday xodimlarga dastlabki sinov belgilanmaydi?
Facebook ishlamayaptimi: unda sizga VPN yordam beradi
Amazon narxi ilk marta trillion dollardan oshdi
“Afrosiyob” elektropoyezdi 7-sentabrdan Shahrisabzga qatnovlarni boshlaydi
Butun dunyodagi ko'chmas mulkning umumiy qiymati ma`lum qilindi
Misr prezidenti O'zbekistonga keldi
Poroshenko Londondan Kiyevga oddiy yo'lovchi samolyotda uchib keldi
Censatsiya: «Mangu» – milliy «bitkoin»
Shrink Me – surat sifatini saqlagancha hajmini kichraytirib beruvchi bepul servis!
“Terpila”, sen erkakmassan! – Toshkentda go'dakning hayotini saqlab qolmoqchi bo'lgan erkak shunday rahmat eshitdi
Bolani vaqtida uxlatish uchun charchatish kerak…
Kadastr hujjati yuqolgan bo'lsa nima qilish kerak?