У нас есть только
оригинальные песни

Пуэрто-Рикода жиноятчилар шоколад олиб кетаётган юк машинасини олиб қочишди

calendar 11.08.2016
903

Пуэрто-Рикода номаълум жиноятчилар Hershey's қандолатчилик компанияси маҳсулотини олиб кетаётган рефрижераторли юк машинасини ўғрилаб кетишди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Ниқобларда бўлган уч киши 80 минг долларлик маҳсулот олиб кетаётган 17 метрлик юк машинасини енгил машинада тақиб қилиб, машина ҳайдовчисига ҳужум қилиб, машинани  олиб қочишган.

Ўғрилик Баямон шаҳрида юз берган. Айни вақтда ўғрилардан бирортаси қўлга олинмаган

Ўғрилар бундай катта миқдордаги шоколадни қандай сотиши сирлигича қолмоқда.

Яндекс.Метрика