У нас есть только
оригинальные песни

Pulingiz ko'p bo'lishi uchun 6 oddiy usul

calendar 12.10.2016
4341

«Дугонам ҳар ой янги кўйлак, пойабзал сотиб олишга қаердан пул топаркан? Нега мен рўзғордан орттиролмайман?» дея нолияпсизми? Хўш, пулингиз кўпаймаётганлиги сабаблари, маблағ орттириш чоралари сизни қизиқтирадими? Марҳамат,  бюджетингизни тежашга кўмаклашувчи маслаҳатлар билан танишинг.

Банкда эмас, банкада сақлаймиз?

Кўпчилигимизда маблағ борликка бор-у, негадир уни муомалага киритишнинг ғамини емаймиз. Айтайлик, сармоянгизни онангизга бериб қўйдингиз. Эрта-индин тўйми, бошқа харажатингизми, чиқиб қолса, уялиб қолмайсиз. Пулингиз ишончли қўлларда! Аммо шу маблағни банкка қўйсангиз, «болалаб» ётган бўларди-да. Фойдасини ҳар ой охирида кундалик харажатларингизга, аслини эса бемалол тўй-ҳашамингизги сарфлайверардингиз. Қўшимча даромад-да бу!

Фақат бугунимиз билан яшаймиз

Одатда қўлимизга маош тегмасиданоқ уни қаерга «жойлаш» бўйича стратегик режа миямизда пишиб етилади. Бор пулимизни болалар боғчаси, озиқ-овқат, кийим-кечакка сафарбар этамиз-у, энг асосийси, маошнинг атиги 10 фоизини кўзга ташланмайдиган жойга бекитиб қўйишни негадир ортга сураверамиз. Бир қарашда арзимасдек кўринган шу пул вақти келиб, катта муаммони ҳал этишга кўмаклашиши мумкин. Ахир бежизга «тома-тома кўл бўлур» дейишмайди-ку! Ҳафсала қилсангиз бўлгани.   

Қарзга ишониб қолганмиз

Қарз айбдорлик ҳисси билан яшашга мажбур қилади. Шунинг учун кичик эҳтиёжларингиз учун бу усулдан фойдаланманг. Айниқса, кредит тўлай олишга кўзингиз етмаса, яхшиси, бошқа чора изланг. Тўғри, нақдига уй сотиб олишининг имкони бўлмаса, кредит ҳисобига қўрғонли бўлган яхши. Аммо дазмол, телефон, мебел каби харидни бир муддат кечиктириш имкони бўлса, ортиқча фоиз тўлаш ақлдан эмас.

Супермаркетдан харид қиламиз

Дўконларда харидорлар эътиборини тортиш учун буюмларни тўғри жойлаштирувчи махсус гуруҳ иш олиб боришидан хабарингиз бўлса керак. Уларнинг шарофати билан бозорда қайрилиб ҳам қарамайдиган нарсалар кўзимизга оловдай кўриниб кетади-ю дарров саватчага жойлаб оламиз. Касса чекини қўлга олгандан кейин эса бошингизни деворга урсангиз ҳам бефойда. Шу сабабли дўконга киришдан аввал рўйхат тузиб олинг. Кийим-кечакларни эса мавсум киргунига қадар, чегирмалар вақтида харид қилиш мумкин.  

Уяли телефондан аямаймиз!

«Шавла кетса кетсин, обрў кетмасин». Ахир уй ёки иш телефонидан гаплашаётганимизга кимнингдир кўзи тушиб қолса, зиқна экан демайдими?! Аммо бу вазиятда бировларнинг фикрини эмас, ўз ҳамёнимизни ўйлаганимиз маъқул. Тортинчоқликни  унутиб, эҳтиёжингизга кўра иш тутишни маслаҳат берамиз. Бундан ташқари, уяли алоқа тариф режангизни қайта кўриб чиқинг. Чунки операторлар ҳар мавсумда янада қулайроқ хизматларни таклиф этишади. Фақат вақт ва ҳафсалангизни қизғонмай режаларингизни ўрганиб чиқсангиз бўлгани. Айтайлик, оила аъзоларингизни бир хил тариф режасига ўтказиб қўйсангиз, ўзаро суҳбатлар текинга тушади.

Пластик карточка — қайнар хумча эмас!

Албатта, пластик карточкадан харидларни амалга ошириш осон ва қулай. Қолаверса, ҳамёндан кетмагани учун ҳам чўғи камайиб қолгани билинмайди. Бир кун дўконга кириб маошни тугатиб қўйганимиз маълум бўлади-ю, мулзам аҳволда чиқиб келаверамиз. Қарабсизки, маошнинг таги кўриниб қолган. Нақд пул билан эса бундай қилолмайсиз. Пластик карточкадан тўғри фойдалансангиз, режали иш кўрсангиз, харажатларингизни назорат қилишингиз мумкин. 

Яндекс.Метрика