Пушков: Саакашвили Грузияда маҳбуслар колоннасига бошчилик қилади


Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича раҳбари Алексей Пушков ўз твиттерида Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Украинанинг Одесса вилоятига губернатор қилиб тайинлаганига изоҳ бериб ўтди."Саакашвили Грузияга яна бошчилик қилиш учун Тбилисига қайтишга ваъда берганини унутиб қўйган кўринади. Грузияда Саакашвили ўзи энг яхши яхши вазиятда маҳбуслар колоннасига бошчилик қилади”, деб айтди Пушков.Аввалроқ, Украина президенти Саакашвилини Одесса вилояти раҳбари этиб тайинлаган эди. Бундан аввал Грузиянинг собиқ президентига Украина фуқаролиги берилган. Manba: kun.uz

Комментарии (0) | Добавить: 31.05.2015
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]