У нас есть только
оригинальные песни

Qahvaning foyda va zarari

calendar 06.06.2015
1843

Қаҳва – фойдаси ва зарари ҳақида доимо ашаддий баҳс  кетадиган ичимликлардан бири. Кимдир "эрта тонгдаги бир чашка қаҳва организм учун фойдали, уни тетиклантиради” деса, бошқа биров ана шу арзимасдек кўринган бир чашка қаҳва келгусида сурункали касалликларга сабаб бўлиши мумкинлигини уқтиради. Лекин одатдагидек, ҳақиқат мана шу даъволарнинг оралиғида яширинган бўлади. Сизни қаҳва борасидаги қўрқув ва  гумонлардан халос этиш мақсадида Xabardor.ru ушбу ичимликнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида ҳикоя қилувчи инфографика тайёрлаган.


Қаҳванинг ижобий томонлари
Кофеин истеъмоли қуйидаги касалликлар ривожланишининг олдини олади:

Паркинсон касаллиги

Альцгеймер касаллиги

2-турдаги қанд касаллиги

Оғиз бўшлиғи ва томоқ саратони

Кўксов (астма) хуружи

Юрак маромининг бузилиши

Инсульт

Жигар циррози

Ўт қопида тошлар пайдо бўлиши.

Қаҳва таркибига антиоксидантлар, витаминлар, минераллар ва протеинлар киради.

Қаҳва спорт билан шуғулланганда пайдо бўладиган мушак оғриғини пасайтиради, шу боис мураббийлар шиддатли машғулотлардан аввал икки чашка қаҳва ичишни маслаҳат беришади.

Қаҳва айрим оғриқ қолдирувчиларнинг таъсир кучини оширади.

Боғ учун фойда: қаҳва уруғлари ўсимликлар учун ерни азот билан тўйинтирувчи яхши ўғит ҳисобланади.

Кунига 6 кружка қаҳва ичган эркакларда простата саратонининг энг хатарли шакли   ривожланиши хавфи 60 фоизга камаяди. Кунига 1-3 кружка қаҳва ичганларда эса бу кўрсаткич икки баробар кам бўлган (30 фоиз).

Кунига камида 5 кружка қаҳва ичадиган аёлларда саратонга чалиниш хавфи кунига 1 кружкадан кам ичадиганларга нисбатан 57 фоизга камайган. Ашаддий қаҳвахўр хонимлар, шунингдек, ёшини эътиборга олган ҳолда, кўкрак саратонига ҳам камроқ чалинишар экан (20 фоиз).

 

Эҳтимолий салбий жиҳатлари:

Уйқу маромининг бузилиши

Эшитиш билан боғлиқ галлюцинациялар

Айрим минерал ва витаминларнинг ёмон ўзлашиши (жумладан, магний, рух, темир)

Қон босимининг ошиши

Заиф пешоб ҳайдовчи восита сифатида организмнинг сувсизланиши ва ундан витаминлар чиқиб кетишига сабаб бўлиши мумкин

Тиш эмали рангининг ўзгариши

Жиғилдон қайнашига олиб келиши эҳтимоли бор

Қаҳвага ҳаддан ортиқ ружу қўйиш организмга зиён келтириши мумкин

Қаҳва уруғларини қовуриш жараёнида баланд ҳарорат таъсирида канцерогенлар (крезот, пирамидин, қатрон, хушбўй углеводородлар ) пайдо бўлиши мумкин.

 

Кофеиннинг кружкадаги  ўртача миқдори (мг):

Drip coffee – 115-175

Эспрессо -120

Қайнатилган – 80-135

Эрийдиган -65-100

Кофеинсиз, қайнатилган –3-4

Кофеинсиз, эрийдиган -2-3


Калориянинг кўпайиши (ккал):

Кўпиртирилган қаймоқли (100 г) – 77

Карамель – 25

Пакетчадаги шакар -15

Хушбўй қаймоқ  (1 ст.л ) – 15-35

Ёғли сут (1 ст.л) – 18

Ёғсизлантирилган сут (2 ст.л) – 11

Сояли сут (2 ст.л) -17.
Manba: xabardor.uz
Яндекс.Метрика