Qanday qilib kam sarflash va ko'p yig'ish mumkin?

Аниқ режалар тузишни ўрганамиз ва майда пулларни банкага солишга одатланамиз.

Қандай қилиб камроқ сарфлаш мумкин?

1. Кирим ва чиқимларни ёзиб боринг

Пулни пала-партиш ишлатишнинг энг кўп тарқалган сабаби – назоратнинг йўқлиги. Пул қаерга оқиб кетаётганини аниқлаш учун кунлик кирим ва чиқимлар ҳисобини юритиш керак. Қулай вақт, масалан кечки пайтни танлаб, харажатлар ва киримни блокнот ёки махсус мобил иловага ёзиб қўйиш.

Катта миқдорда харажатлар амалга ошириладиган категорияларни кичикроқ гуруҳларга бўлиш. Масалан, “Егулик”ни “Маҳсулотлар”, “Қаҳвахона, ресторанлар”, “Ишхонадаги тушлик” кабиларга ажратиш. Бу ошиб кетган харажатларни аниқлаш ва уларни оптималлаштириш имконини беради. Мисол учун, дўстлар билан қаҳвахонада ўтириш ўрнига шаҳар ташқарисига чиқиб, кабоб сайлини уюштириш анча арзон тушади.

Биринчи ойнинг охирига келиб, ўзингиз ва ўз одатларингиз хақида билиб олишингиз мумкин. Зарурат бўлса, уларни ўзгартиринг.

2. Бюджетни режалаштиринг

Ҳар ой қанча сарфлашингиз мумкинлигини ҳисоблаб кўринг. Кирим чиқимга қараганда минимум 10 фоизга кўпроқ бўлган бюджет идеал ҳисобланади.

Харажатларнинг ҳар бир категорияси учун кунлик ёки ҳафталик лимитни аниқланг ва унга қатъий риоя этинг.

Ўз харажатларингиз учун уларнинг аҳамиятидан келиб чиқиб, шахсий қоидалар ишлаб чиқинг. Масалан, озиқ-овқат, коммунал тўловлар, кредит, қарзлар. Ана ўшанда устувор йўналишларни аниқлаб, кредит тўловларини кечиктирганлик учун қўлланиладиган жарима санкцияларини четлаб ўтасиз, пул маблағини керакмас бўлган жойда “олдиндан” тўлаб юбормайсиз.

1. Кирим ва чиқимларни ёзиб боринг

Пулни пала-партиш ишлатишнинг энг кўп тарқалган сабаби – назоратнинг йўқлиги. Пул қаерга оқиб кетаётганини аниқлаш учун кунлик кирим ва чиқимлар ҳисобини юритиш керак. Қулай вақт, масалан кечки пайтни танлаб, харажатлар ва киримни блокнот ёки махсус мобил иловага ёзиб қўйиш.

Катта миқдорда харажатлар амалга ошириладиган категорияларни кичикроқ гуруҳларга бўлиш. Масалан, “Егулик”ни “Маҳсулотлар”, “Қаҳвахона, ресторанлар”, “Ишхонадаги тушлик” кабиларга ажратиш. Бу ошиб кетган харажатларни аниқлаш ва уларни оптималлаштириш имконини беради. Мисол учун, дўстлар билан қаҳвахонада ўтириш ўрнига шаҳар ташқарисига чиқиб, кабоб сайлини уюштириш анча арзон тушади.

Биринчи ойнинг охирига келиб, ўзингиз ва ўз одатларингиз хақида билиб олишингиз мумкин. Зарурат бўлса, уларни ўзгартиринг.

2. Бюджетни режалаштиринг

Ҳар ой қанча сарфлашингиз мумкинлигини ҳисоблаб кўринг. Кирим чиқимга қараганда минимум 10 фоизга кўпроқ бўлган бюджет идеал ҳисобланади.

Харажатларнинг ҳар бир категорияси учун кунлик ёки ҳафталик лимитни аниқланг ва унга қатъий риоя этинг.

Ўз харажатларингиз учун уларнинг аҳамиятидан келиб чиқиб, шахсий қоидалар ишлаб чиқинг. Масалан, озиқ-овқат, коммунал тўловлар, кредит, қарзлар. Ана ўшанда устувор йўналишларни аниқлаб, кредит тўловларини кечиктирганлик учун қўлланиладиган жарима санкцияларини четлаб ўтасиз, пул маблағини керакмас бўлган жойда “олдиндан” тўлаб юбормайсиз.

6. Имкониятлардан фойдаланинг

Чегирмалар вақтини кутишни одат қилинг. Севимли дўконлардаги товарлар ҳақиқатан ҳам чегирма билан сотилаётгани ёки ноҳақ маркетинг ўйини бўлаётганини аниқлай оласиз.

Ишончлилик дастурларидан фойдаланинг, ҳозир у деярли ҳаммада бор. Чегирма карталарини уйда унутиб қолдирманг. Янгиликларни кузатиб боринг: кўпгина дўконлар пулни тежаш имконини берадиган акциялар уюштиришади.

Кешбэк ҳақида унутманг. Бу муайян мақсадлар учун қўшимча жамғарма бўлади.

Артур Любарский, мустақил молиявий маслаҳатчи

7. Харидларни иш вақти билан таққосланг

Тежашни бошлаш учун яхши сабаб. Камида у ёки бу харидлар зарурлиги жиҳатидан ўрганила бошлайди.

Харидлар нархини иш соати билан солиштириб кўринг. Масалан, ҳафтасига беш кун соат 9 дан 18 гача ишлайсиз, ойлигингиз 1 миллион сўм. Бир кунингиз ўртача 50 минг сўмга тенг. Туфлини 200 мингга харид қилдингиз – бу сизнинг тўрт кунлик тўлиқ иш кунингиз.

8. Зўриқишдан халос бўлишнинг янги усулларини ўйлаб топинг

Кўпчилик учун шоппинг – кайфиятни кўтаришнинг кучли усули. Бироқ у зарарли одат. Шопоголизм хуружи кераксиз харидларга олиб келади, зўриқиш эса бундан янада кучайиши мумкин. Сиз пулни бекорга сарфлаб юборганингиз учун ўзингизни айблайсиз. Ва “Қанча ишлаб топма, барибир етмайди” қопқонида чиқиб кетолмайсиз.

Бу боши берк кўча. Асабийлашдингиз – қаҳвахона, шоппинг, спа ва бошқа жойларга борасиз. Пул сарфлайсиз, ҳаёт даражасини қўллаб-қувватлаш қиймати ошади. Якун – ўзингизни қўшимча иш билан банд қилиб, янада кўпроқ асабийлашасиз. Кирим ортиши мумкин, бироқ у билан бирга ҳаёт даражаси ҳам ортмоқда, аммо ундан лаззатланиш йўқ.

Галина Иевлева, «Мақсадларга эришиш устахонаси» асосчиси

Нима қилиш керак? Зўриқишни олишнинг пулга боғлиқ бўлмаган усуллари: сайр, ёқимли мулоқот, спорт, мусиқа ва б. “Зўриқишни оладиган” харидларга қатъий “йўқ” деб жавоб беришни ўрганинг.

Қандай қилиб жамғариш мумкин?

1.Аниқ мақсадлар қўйинг

Талабингизни максимал даражада аниқ белгиланг. “Машина истайман” эмас, “Кейинги йил ёз фаслига қадар қизил автомобилга эга бўлишни истайман”. Бунинг учун қанча пул йиғиш кераклигини ҳисоблаб кўринг. Агар орзуларингизни тасаввур этсангиз, ўзингизни харажатлардан чеклаш осонроқ бўлади.

Пулни самаралироқ йиғиш учун жараённи автоматлаштиринг.

Агар ойлик маошингиз карточкага тушириладиган бўлса, ҳар бир киримдан 10 фоиз ҳажмида жамғарма ҳисоб рақамига ўтказиб боришни созланг. Унда жамғармангизга фоизлар ҳисобланади.

2. Онгли бўлишга ўрганинг

Пулни тугагунига қадар сарфлаб юбориш – пулларга нисбатан болаларча муносабатда бўлиш. Молияни бошқариш қобилияти – етук шахснинг кўникмаси. Уни машқ қилдириш мумкин ва зарур. Уни қандай амалга ошириш усулларини изланг.

Қўлингизга пул тушиши билан уни бир неча қисмга ажратинг. Бир қисм – 5-10 фоиз – дахлсиз захирага олиб қўйинг. Бу хавфсизлик ёстиқчаси бўлиб, ундан кутилмаган ҳолатларда фойдалансангиз бўлади. Иккинчи қисми сармоя учун: энди пул сиз учун ишлайди, аксинча эмас. Учинчи қисмни кутилмаган харажатларни четлаб ўтишга ҳаракат қилиб, кундалик эҳтиёжлар учун сарфланг.

Ростислав Плечко, спортчи, тадбиркор

3. Майда пулларни банкага солиш

Маълумки, танга катта пулни тежайди. Ҳамёнингизда йиғилиб қоладиган пулларни йиғиш учун уйингизда қутича ёки банкага солишни одат қилинг. Бир ой давомида бундай идишда анча пул тўплаб қўйиш мумкин.

4. Даромаднинг янги манбаларини изланг

Бугун қўшимча даромад манбаини топиш осон. Ҳар қандай ишнинг буюртмачилари ва бажарувчиларини бирлаштирадиган махсус интернет-хизматлар бор. Асосий ишингиздан бўш вақтингизда доимий равишда қўшимча даромад ишлаб топишингиз, ёки хоҳиш ҳамда  имконият бўлганида бажариш учун бир марталик буюртмалар олишингиз мумкин.

Қўшимча иш нафақат чарчоқли, балки ёқимли ҳам бўлади: кучук билан сайр қилиш, ҳужжатларни етказиб бериш, интернетда маълумот топиш ва ҳ.к. Таъбингизга қараб танланг.

Энг муҳими – сарфламасдан, қўшимча даромаднинг ҳаммасини йиғиш. Агар бу қоидаларга риоя этилса, вазият жуда тез яхшиланади.

 


Комментарии (0) | Добавить: 13.07.2018
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

Qo‘lingizni ko‘tarmang, foydasi yo‘q
«Xiaomi» to‘xtatiladi, o‘rniga nima chiqadi?
3800 daraja issiq bo‘ladigan va metall yomg‘irlar yog‘adigan sayyora topildi
Nega och qolsak boshimiz og‘riydi?
Vanessa Mey Toshkentda bepul konsert beradi
Yaponiya falokatli vulqon otilishi ehtimoliga tayyorgarlik ko'rmoqda
Firibgarlarning yangicha hiylasi: ​Facebook'dagi «blondinkalar»​dan ogoh bo'ling!
Markaziy bank «dollarlashuv» darajasini pasaytirmoqda
“Dunyoga mashhur qator brendlar vakillari O‘zbekiston bozoriga kirishda brendreyding ko‘rinishidagi qiyinchiliklarga duch kelgan. Negaki, ul
Adliya vazirligi: O‘zbekistonda begona brendlarning ishg‘ol etilish holatlari kuzatilmoqda
Tungi klublardagi reyd: U madaniyat o‘chog‘imi yoki fahsh? (video)
Misrda internet ustidan nazorat kuchaytiriladi
La Liga. “Barselona” mavsumni yirik g‘alaba bilan boshladi, Messidan dubl (video)
O‘zbekiston telefon tarmoqlarida 9 raqamli tizimga o‘tiladi
Toshkentda ilk KFC restorani sentabrda ochiladi
OAV: Toshkentning tungi klublari endi tunda ishlamaydi, Aurum 898 esa yopildi
Nega deyarli barcha samolyotlar oq rangga bo‘yaladi?
Toshkentdagi Inha universitetiga 32 yoshli rektor tayinlandi
O‘zbekistonda Qurbon hayiti sanasi ma’lum bo‘ldi
Xaridlar uchun to'lov terminallarida xavfli kamchilik aniqlandi
Shahram G'iyosov navbatdagi jangini kimga qarshi o'tkazishi ma`lum bo'ldi
Besh soat qoidasi yoki Bill Geyts, Jyek Ma va Ilon Maskning samaradorlik sirlari
Messi «Barselona» tarixidagi eng ko'p sovringa ega futbolchiga aylandi
Ochiq Wi-Fi tarmoqlaridan xavfsiz foydalanish bo'yicha 7 maslahat
Xakerdan maslahatlar: Qanday qilib murakkab parolni yaratish va uni osongina eslab qolish mumkin?
Buyuk Xitoy devorining boshi va oxiri
Telefon trubkasini ko'targanda nima uchun “allo” deymiz?
Dizayn” jamoasining litsenziyasi bekor qilindi
Muvaffaqiyatli rahbarlarga xos bo'lgan to'rt sifat
Birinchi xalqaro konferensiyadan Shavkat Mirziyoyevning ko‘ngli to‘lmadi