Qizil ko'ylakni nima bilan kiyish kerak?


 

Қизил кўйлак бу — классика! Уни кийган хонимлар доимо атрофдагиларнинг диққат марказида туришади. Демак, бундай кўйлакни кийишда маълум қоидаларга амал қилиш керак.

1.    Қизил рангнинг бир неча ҳил туслари бор. Шунинг учун танловни бораётган тадбирингизга қараб амалга оширганингиз маъқул. Дабдабали кечаларга алвон рангли кўйлак, романтик учрашувга ёқутранг, дугоналар билан кўришиш ёки ишxонадаги тадбирларга денгиз маржонлари рангидаги қизил кўйлаклар тавсия этилади.

2.    Оёқ кийим ва тақинчоқлар эса кўйлакнинг узунлигига қараб танланади.  

3.    Қизил ранг шундоқ ҳам хамманинг диққат-эътиборини жалб этади. Бетакрор дид соҳибаси эканлигингизни кўрсатиш учун ёрқин ва катта тақинчоқлардан воз кечишингизга тўғри келади.

4.    Қизил кўйлак билан қора, оқ, тилларанг ва кумушранг оёқ кийим, сумка, тақинчоқ, шарфлар мос келади. Агар оддийроқ кўринишни истасангиз қизил кўйлакни қаймоқранг туфли билан кийишингиз мумкин.

5.    Қизил кўйлакка қора аксессуарларни мослаштирсангиз, хеч қачон адашмайсиз.

6.    Олтин ва платинадан ясалган тақинчоқлар ва алвон тусли  либос ҳар қандай аёлни маликага айлантиради.  

7.    Агар жозибали xонимлардек кўринишни истасангиз пойабзалингиз ҳам баланд пошнали бўлиши шарт. Аммо кўйлакнинг ранги билан бир хил қизил эмас, ундан очроқ ёки тўқроқ туслисини ёки қора рангли туфли кийинг.

8.    Клатч эса қора ёки кумушранг бўлсин. Қизил кўйлакни нима билан кийиш эмас, унинг қоматингизга ярашаган-ярашмагани муҳимроқ. 


Комментарии (0) | Добавить: 28.12.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]