Qizlar uchun: Chimildiqdan qo'rqma, kelinchak!

Таҳририятга бир йигит қўнғироқ қилди. Тўғриси, унинг мурожаати бизни жуда ажаблантирди, узоқ давом этган ўзаро муҳокамага сабаб бўлди. Ҳатто телефон орқали бўлган бу суҳбатдан бехабар айрим ҳамкасбларимиз «ростдан ҳам қўнғироқ бўлдими?» деб ажабланишди. Яқинда бу йигитнинг тўйи бўлиши керак экан. Бўлажак келин эса тўй кунини нуқул ортга сураверар экан. Сабабини сўраса, чимилдиқдан қўрқишини айтганмиш. «Чимилдиқдан қўрқадиган қизларга маслаҳат беринглар, бўлажак рафиқам тинмай «Суғдиёна» ўқийди. Янгалар бўлади-ю, лекин сизлар ёзсангиз, бошқача-да, чунки у «Суғдиёна»га жуда ишонади», дейди йигит.

Йигитнинг мурожаатидан сўнг ҳамкасбларим бирма-бир қайсидир танишининг, қўшнисининг, дугонасининг бошдан кечирганларини сўзлай кетди. Уларнинг бирини тўйдан олдин янгаларау дугоналари чимилдиқ ҳақидаги ваҳимали гаплари билан қўрқитиб қўйиб, охир-оқибат оиласи бузилганини гапирса, бошқаси ҳеч нима билмайдиган келинчакнинг изтиробларини сўзлай кетди. Ўйлаб қарасак, масала ростдан ҳам жиддий. Айтишларича, никоҳ арафасида келин-куёвнинг руҳияти шунчалик нозик бўларканки, унга зиғирдек нозик сўз ҳам улкан талофат етказиши мумкин экан. Хуллас, янгалик қилишга ҳам тўғри келади энди, дедик-да, ишни бошладик. Бу нозик масалани тушунтиришда Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг «Шариатда шарм йўқ», дея қилган марҳаматларига асосландик. Тўплаган маълумотларимиз, айтмоқчи бўлганларимиз сизга, бўлажак келинчаклар!

Янгажонлар, огоҳ бўлинг!

Келин-куёв остона ҳатлаб чимилдиққа кирар экан, бунда янгаларнинг ўрни катта. Икки ёшга улар бош-қош бўлиши халқимизнинг азалий урф-одатларидан. Аммо никоҳ оқшомидаги урф-одатларимизга айрим янгалар шунчаки эътиборсизлик билан, баъзилари эса ҳатто кўнгилочар эрмак сифатида қарашади. Уларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари туфайли эса баъзи ёш оилалар бир умрлик бахтсизлик гирдобига ҳам тушиб қолаётир. Чунки ёш оиланинг кейинги ҳаёт йўли, бир-бирига меҳр-муҳаббати илк никоҳ оқшомига ҳар томонлама боғлиқ.

Бу борада янгалар хизматларидан бутунлай воз кечиш керак, демоқчи эмасмиз. Ахир жинсий тарбия хусусида ҳеч қандай билимга эга бўлмаган ёш келин-куёвларга кимдир насиҳат қилиши керак-ку! Аммо бу борада жуда эҳтиёт бўлиш, келин-куёвни нозик лаҳзаларда нохуш сўзлардан эҳтиётлаш кони фойда.

Аммо илк висол оқшомига тайёргарлик ишини фақатгина янгаларга юклаш билан чекланмаслик лозим. Аслида бунга оналар, опалар ҳам бефарқ қарамасликлари жоиз. Бўлғуси келинчак унаштирилган дамданоқ у билан маҳрам суҳбатлар ўтказиб, тегишли сабоқлар гўзал услубда бериб борилиши мақсадга мувофиқ. Янгалар ўз ҳаётидаги салбий жиҳатларни, нохуш таассуротларни бўлғуси келинчакка сўзлашлари эса мутлақо нотўғри. Янгалик вазифаси чуқур мушоҳадаликни, шаръий, руҳий ва ҳаттоки тиббий саводхонликни талаб этади.

Илк оқшом изтиробларига сабаб нима?

Баъзан биринчи никоҳ кечасида қовуша олмаслик ҳолати учраб туради. Бунинг сабабларини билиб олсангиз, олдини олиш чорасини ҳам топган бўласиз.

Йигитлардаги, яъни куёвлардаги сабаблар:

  • аёл руҳиятини тушунмаслик, уни «эритиш» услубларидан мутлақо бехабарлик;
  • жинсий мулоқотни ўта мураккаб ва мушкул иш деб билиш;
  • руҳий тайёр эмаслик: ўзбекона тўй ташвишларидан чарчагач, биринчи кечадаги вақтинча ноқодирликни мижоз сустлигига йўйиш;
  • аёл жинсий аъзоларининг тузилиши ва ўзига хос хусусиятларидан бехабарлик;
  • ҳар хил яллиғланиш касалликлари натижасида мижознинг сусайиши.

Қизлардаги, яъни келинлардаги сабаблар:

  • жинсий қовушишга руҳан тайёр эмаслик; қўшилишни фақат куёвга боғлиқ жараён деб ўйлаб, ўз вазифасини англамаслик;
  • чимилдиқда куёвга меъёридан ортиқ қаршилик кўрсатиш, йигитни итариб юбориш ва ҳоказолар эркак жинсий майлини кескин сўндирувчи омиллардан эканлигини англамаслик;
  • жинсий муносабат келажакда эр-хотин ўртасидаги асосий боғловчи омил эканини тушунмай, нотўғри тарбия туфайли бу ҳолатни, яъни қўшилишни жирканч дея ўйлаш;
  • энг асосий сабаб табобатда «вагинизм» (жинсий муносабатга ёхуд гинекологик текширувга унналганда қин ва чаноқ туби, гоҳо сон ҳамда қорин пастки қисми мушаклари беихтиёр қисқариб, қинни сиқиб қўйиши билан ифодаланувчи ҳолат) деб юритилувчи ҳолатнинг мавжудлигидир.

Муҳим қоидалар

Қуйидаги маслаҳатларга риоя қилинганда қатор нохушликларнинг олди олиниши ҳеч гап эмас:

  • аввало Аллоҳдан «никоҳнинг хайрли бўлмоғини» илтижо этиб сўраш аждодларимиздан мерослигини унутманг!
  • Озодаликнинг гўзал хислат эканини ёдда тутинг ва риоя этинг.
  • Гўшангадан, ётоқхонадан ҳамда ўзингиздан ҳам ёқимли ифор таралиб турсин. Аммо ўта ўткир ҳидли атирларни сепиш ҳам маъқул эмас. Хушбўйликнинг чегараси ҳам ҳаё билан ўлчанишини унутмаслик лозим.
  • Гўшанга сари одимлаётган келинчакнинг ғусл қилиб, вужудни нопокликлардан фориғ этиши ҳам мақсадга мувофиқ. Боболаримиз ва момоларимиз таҳоратсиз ҳолда ётоқларига асло қадам қўймаганлар.
  • Ёш келин-куёвнинг илк оқшомида икки ракат нафл намоз ўқишида ҳам катта ҳикмат мавжуд. Тиб олимлари ҳам гўшангадаги ушбу ибодатнинг хавотир-таҳликалардан йироқлаштириб, ёшларнинг ҳаяжон ва қўрқувларини босишга ижобий таъсирини эътироф этаётир.
  • Илк висол оқшомингиз сизнинг ҳайз жараёнингиз кунига тўғри келса ёки куёв бола гўшангага ичкиликдан сархуш ҳолда кирса, қовушиш жараёни бир неча кундан сўнг бўлишини мулойимлик билан тушунтириш лозим. Зеро, ҳайз пайтида қовушиш динимизда ҳаром қилинган. Тиббиётда ҳам бундай пайтда қилинган алоқанинг дард чақириши аниқланган. Ушбу ҳолатда бокиралик аломатини аниқлашнинг ҳам имкони бўлмайди. Бу эса куёв боланинг кўнглига шубҳа-гумон оралашига, кейинчалик ҳатто оила бузилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
  • Жинсий муомаладан олдин бисмиллоҳ айтиб, «Аллоҳим, бизни ва биздан туғилажак фарзандимизни шайтондан йироқ қил», дея дуо қилинг.
  • Тўйдан олдинги нотўғри, ваҳимали маслаҳатларга, биринчи кечадаги даҳшатли оғриқлар ҳақидаги асоссиз гапларга ишонманг. Келиннинг нотўғри хатти-ҳаракати, гавдасини бўш тутмаслиги, қаттиқ қаршилик қилиши қин мушаклари қисқаришига ва бироз оғриққа сабаб бўлишини унутманг.
  • Қиз боланинг ҳаддан ортиқ қаршилик кўрсатиши куёвдаги иштиёқни сўндириши, ҳаттоки унда руҳий жинсий заифликнинг вужудга келишига сабаб бўлиши мумкинлигини эсдан тутинг.
  • Жинсий яқинликдан сўнг исломий ғусл қоидаларини унутманг, яъни гигиеник муолажаларни қилиб боринг. Баъзи ёшлар ғусл нималигини ҳам билишмайди. Одатда аёллар жимодан сўнг ва ҳайз, нифос қони тугагач, ғусл қилишлари лозим. Ғусл тартиби қуйидагича: 1. Дастлаб ғусл қилиш ният қилинади. 2. Аврат жойлар ювилади. 3. Намоздан олдин таҳорат олингани каби таҳорат олинади. 4. Бошга, ундан сўнг ўнг ва чап елкаларга сув қуйилиб, бадан яхшилаб ишқалаб ювилади. Ғусл қилинганда танада қуруқ жой қолмаслиги керак. Соч ўрилган бўлса, ёйиш шарт эмас. Бироқ сочларнинг остига албатта сув тегиши даркор. Оёқ остида ғусл суви қолган бўлса, оёқлар қайтадан ювилади. Ғусл қилинаётганда қиблага томон бурилмаслик керак.

3 кунлик «парҳез»

Айрим куёвлар илк оқшомдаёқ бир неча бор жинсий яқинликда бўлишга интилишлари нотўғри. Чунки бу қон йўқотиш хавфини вужудга келтиради. Одатда иффат пардаси барҳам топгандан сўнг камида уч кун жинсий яқинликни тўхтатиб туриш шарт. Акс ҳолда муносабатдаги оғриқ азоби, ёш келинчакнинг жинсий яқинликдан безишига, ҳатто турли дардлар (фригидлик, вагинизм, гениталия)га чалинишига сабаб бўлиши мумкин. Агар илк оқшомдан кейинги кунларда ҳам оғриқ ҳисси кучайиб, қон кетиши кузатилса, ёш келинчакни гинеколог-шифокор маслаҳатига олиб бориш мақсадга мувофиқ.

Ибратли ўгитлар

Расулуллоҳ (с.а.в) қизлари Фотимани келин қилиб Ҳазрати Али (р.а.)нинг уйига олиб бораётиб берган ўгитлари бугунги қизлар учун ҳам жуда ибратлидир:

  • «Қизим, ўзингни озода тут. Роббингни зикр эт ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга қараганда кўнгли ёришсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки сурма аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун ёғидан сурт, зайтун ёғи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
  • Эй Фотима! Эринг сенга қараганда кўзларингни юмма, токи севгинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайт сен унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
  • Эй Фотима! Эринг сени ётоққа чақирганида рад этма. Рад этсанг, Аллоҳнинг лаънатига қоласан.
  • Эй Фотима! Яқинлик пайтида қувноқ бўл, токи эрингнинг муҳаббати ортсин ва бошқага муҳаббат қўймасин.
  • Эй Фотима! Эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, айтсанг Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига дучор бўласан.
  • Эй Фотима! Бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади».

Юзларидан нур ёғилиб турган бир онахондан: «Бундай қиёфага қандай мушарраф бўлдингиз?» деб сўрашибди. Шунда у: «Лабларимга Ҳақни, овозимга зикрни, кўзларимга ҳалолни, қўлларимга эҳсонни, оёқларимга тўғриликни сурдим. Шунингдек, қалбимга Аллоҳ севгисини, ақлимга ҳикматни, нафсимга итоатни, ҳирсимга имонни раво кўрдим» дея жавоб берган экан. Сиз ҳам шундайлардан бўлинг!

НИЛУФАР


Комментарии (0) | Добавить: 13.01.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Vaqti-vaqti bilan nimalardan dam olib turish kerak?
Sochlar uzoq vaqt toza va chiroyli bo‘lib qolishi uchun ularni qanday yuvish kerak?
Ko‘z atrofi terisini qanday parvarish qilish kerak?
Ozodbek Nazarbekov «Yoshlar» telekanali direktorligidan ketdi
Merkel turmush o'rtog'i bilan operaga bordi
Markaziy bank avtokreditlar to'xtatilgani sababiga oydinlik kiritdi
Terminal olishni kutayotgan tadbirkorlar javobgarlikka tortiladimi?
Salbiy o‘ylarga qarshi kurashishning 4 yo‘li
Atirni to‘g‘ri sepishni o‘rganamiz
Sovuq dush qabul qilish uchun 3 ta sabab
Neymar «PSJ»ga o'z shartlarini ma`lum qilgan
Rossiya qamoqxonalarida qancha o'zbekistonlik borligi ma`lum bo'ldi
Yulduz Rajabova Instagram’da qo‘pol izoh qoldiradigan yigitlardan nolidi
«Barselona» «Yuventus»ni mag'lub etdi, Neymar ikkita gol urdi
Chiroyli avtoraqamlarning taxminiy narxi ma`lum, lekin bu yakuniy baho emas
Интернет нега тез арзонлашмаяпти - “Ўзбектелеком” изоҳи
Putin qay tariqa prezident bo‘lganini so‘zlab berdi
Тиш пасталарини танлашда рекламаларга ишониш керакми?
Avtomobilda uzoq yo‘lga otlanganlar uchun qiziqarli o‘yinlar
Jastin Biber Xitoyda konsert berishiga taqiq qo‘yildi
Putin: Ukraina korrupsiya domiga g'arq bo'lmoqda
Ertalab uyqudan turish nega biroz mushkul?
Mirziyoyev Toshkent viloyatidagi ikki tuman hokimini va yana bir qancha amaldorlarni ishdan oldi
Prezident virtual qabulxonasiga yo'llangan murojaatlar soni 1 millionga yetdi
«O'zbekiston 24» telekanali 24 iyul kuni ish boshlaydi
Fidjet spinnerlar haqida barcha haqiqatlar
Maktabga ryukzakni qanday tanlash kerak? Ota-onalarga maslahatlar
Qanday oziq-ovqatlar uyquga salbiy ta’sir ko‘rsatadi?
Shavkat Mirziyoyev Toshkent viloyatidagi ot zavodiga bordi
O'zbekistonda shakar narxi oshdi