Райҳон Ғаниева 29 октябрь куни турмушга чиқяпти...ми?

2012 йилнинг 16 ноябрида эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажоновнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Тўйда Нилуфар Сотиболдиева ва Фарҳод Алимов бошловчилик қилишганди. 2014 йилнинг 5 май куни эса уларнинг оиласида эгизак фарзандлар – Ислом ва Имрон дунёга келишди.
 
Хабарингиз бор, 2015 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов билан ажрашаётгани ҳақида расман хабар қилганди. Шу бугунга қадар Райҳон ва Йигитали оилавий ажрим сабабларини ОАВга ва мухлисларига аниқ ошкор қилишгани йўқ. Бироқ, Райҳоннинг ОАВга берган интервьюлари ва ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган изоҳларида турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновдан қаттиқ ранжиганини сезиш қийин эмасди.
 
Бундан ташқари, Йигиталининг ижтимоий тармоқда оиласи ҳақида айтган ва ёзган фикрлари мухлисларнинг ғазабига сабаб бўлганди.
 
Райҳон ажралиш ҳақидаги расмий маълумотдан сўнг, намунали аёллар каби бу борада ортиқча изоҳ бермади, собиқ турмуш ўртоғи ҳақида ҳеч қандай салбий гап айтмади.  У бор эътиборини ижодига ва ўғиллари – Ислом ва Имронга қаратди.
 
Шу кунларда Telegram мессенжерида Райҳон Ғаниеванинг асли театр актёри бўлган, аммо бугунги кунда тўйлар, турли нуфузли тадбирларда бошловчилик қилаётган Фарҳод Алимов билан тушган сурати тарқалмоқда. Айни сурат мухлислар орасида кўплаб миш-мишларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.
 
Сурат борасида Райҳон ҳам Фарҳод Алимов ҳам фикр билдиришмади. Кўп ўтмай, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг дўконда никоҳ узуги харид қилаётганини кўрганлар ҳам топилди. Суриштирувлар натижасида ишончли манбалардан бири  бошловчи Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг турмуш қураётганликлари ҳақида хабар қилди.
 
Манбанинг сўзларига кўра, бир неча кундан сўнг, яъни 29 октябрь куни Фарҳод ва Райҳоннинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтади. Узунқулоқ гапларга қараганда, тўй Ўзбекистонда эмас, бошқа мамлакатда тор доирада ўтказилади.
 
Биз бу борадаги саволлар билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимовга қўнғироқ қилдик. Улар бизни ва албатта, миллионлаб мухлисларни қизиқтираётган саволга жавоб беришгани йўқ. Аммо тез орада биз уларнинг бу борадаги изоҳларини эътиборингизга ҳавола этамиз, деган умиддамиз. 

Маълумот учун, Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмушидан икки ўғли, Фарҳод Алимовнинг эса икки қизи ва бир ўғли бор. 


Комментарии (0) | Добавить: 25.10.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Salbiy o‘ylarga qarshi kurashishning 4 yo‘li
Atirni to‘g‘ri sepishni o‘rganamiz
Sovuq dush qabul qilish uchun 3 ta sabab
Neymar «PSJ»ga o'z shartlarini ma`lum qilgan
Rossiya qamoqxonalarida qancha o'zbekistonlik borligi ma`lum bo'ldi
Yulduz Rajabova Instagram’da qo‘pol izoh qoldiradigan yigitlardan nolidi
«Barselona» «Yuventus»ni mag'lub etdi, Neymar ikkita gol urdi
Chiroyli avtoraqamlarning taxminiy narxi ma`lum, lekin bu yakuniy baho emas
Интернет нега тез арзонлашмаяпти - “Ўзбектелеком” изоҳи
Putin qay tariqa prezident bo‘lganini so‘zlab berdi
Тиш пасталарини танлашда рекламаларга ишониш керакми?
Avtomobilda uzoq yo‘lga otlanganlar uchun qiziqarli o‘yinlar
Jastin Biber Xitoyda konsert berishiga taqiq qo‘yildi
Putin: Ukraina korrupsiya domiga g'arq bo'lmoqda
Ertalab uyqudan turish nega biroz mushkul?
Mirziyoyev Toshkent viloyatidagi ikki tuman hokimini va yana bir qancha amaldorlarni ishdan oldi
Prezident virtual qabulxonasiga yo'llangan murojaatlar soni 1 millionga yetdi
«O'zbekiston 24» telekanali 24 iyul kuni ish boshlaydi
Fidjet spinnerlar haqida barcha haqiqatlar
Maktabga ryukzakni qanday tanlash kerak? Ota-onalarga maslahatlar
Qanday oziq-ovqatlar uyquga salbiy ta’sir ko‘rsatadi?
Shavkat Mirziyoyev Toshkent viloyatidagi ot zavodiga bordi
O'zbekistonda shakar narxi oshdi
Moskvada o‘tkinchi ayol Putinni o‘pib oldi
Dilnoza Kubayeva: “O‘zbek kinosi juda qaltis vaziyatga tushib qolyapti”
G'ayriqonuniy hukm yoxud sud ustidan kimga shikoyat qilish kerak?
“Davlat xizmati to'g'risida”gi qonun loyihasi ishlab chiqildi, meritokratiya tushunchasi joriy etiladi
Biz nega kechikamiz va bu odatdan qanday qutulish mumkin?
Neymar «PSJ»ga o'tishga juda yaqin turibdi, uning otasiga 40 mln yevro taklif qilishdi
Xorazmda Komiljon Otaniyozov tavalludining 100 yilligi nishonlanmoqda