У нас есть только
оригинальные песни

Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимовларнинг никоҳлари санаси маълум бўлди

calendar 02.11.2016
3435

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимовнинг атрофларида бўлаётган хабарлар ўз тасдиғини топди.

Уларнинг никоҳ санаси маълум бўлди. Жорий йилнинг 5 ноябрь куни пойтахтимизнинг ресторанларидан бирида Райҳон ва Фарҳоднинг никоҳ маросимлари муносабати билан Амру-Маъруф дастурхони ёзилади.

Хонанда Райхон ва тўйларда олиб борувчи Фара номи билан таниш Фарход Алимов никохдан ўтишди. Шу муносабат билан 5-ноябрь куни амри маъруф сифатида ош берилмоқда.

 

Тўйдаги олиб борувчилик бўйича энг қимматбахо гонорар сохиби саналган Фарход  бир неча тилни билиши муносабати билан хам шундай нархга лойиқлиги   шоу-бизнесга аён. Табиийки барча машхурлар билан таниш бошловчи Райхон билан у хамкасб. Адашмасам унинг клипида хам у иштирок этканди. 

Бу икки инсон хақида етарли маълумотларга эга бўлганимиз учун  уларнинг муносабатлари никохга тақалгунга қадар бўлган аниқ маълумотларни тақдим этсак:

Фарход Алимов уч фарзанднинг отаси ва ўз оиласи билан маълум сабабларга кўра ажрашганига мана  бир ярим йилдан ортиқ вақт ўтмоқда. Билишимизча, ўша пайтлароқ  ажралиш учун Фарходнинг турмуш ўртоғи ўзи ариза топширган. 

Райхон ва Али ажрашганига хам деярли шунча вақт ва балки кўпроқ хам.

Бу шахсий маълумотларни келтиришимизга сабаб, халқдаги турли миш-мишлар ва икки тарафни билиб-билмай қоралашини олдини олиш ниятида. 

 

Шоу-бизнес оламидаги маълум гурухлар, дўстлар ва танишлар аро "гап" ўйналиши сир эмас ва мана шундай ўзаро даврада Райхон ва ундан икки ёш катта Фарход сўнгги пайт бирга кўришиб янада яқинроқ танишишга, янада яқинроқ бўлиш ва бу муносабатлар ўзаро илиқлик билан никох тузилишигача етиб келди. 

 

Хаммаси оддий. Хамма умрини охиригача бахтли бўлиб ўз жуфтига эришишга хақли!

 Бир маротаба ўхшамаган бўлса энди бир умр ёлғиз ўтиш керак  дегани эмаску. 

 

Якка ўтиш бандасига эмас дейилади Ислом динида. Бу икки тақдир ўз муносабатларини қонуний никохдан ўтиб мустахкамлаб оила қургани уларга нисбатан хурматни ошириб фақатгина бахт тилашга ундайди.

Боши очиқ бўлиб турли гап сўзларга қолиб кимнидир жазмани бўлиш ва ёки шунчаки беникох таралабедод турмуш тарзини ўзига эп кўрмай тоза , халол (!) турмуш қурганга нима етсин?

 

Хар икки тарафнинг собиқ турмуш ўртоқлари билан муносабатлар аллақачон расман узилгани ва уларнинг ўзларини бошқа янги муносабатлари мавжуд бўлса хам,  бу янги турмуш хақида уларнинг олдидан ўтилгани ва барчаси ўзаро розилик натижасида турмуш қурилаётгани маълум!

 

Хозирча никох, билишимизча тўй маросими хақида аниқ бир қарорга хозирча келинмади. Тўй кичик тарзда ўтилиши кўзда тутилмоқда. 

 

Фурсатдан фойдаланиб, уларга бахт тилаб қоламиз! 

Яндекс.Метрика