У нас есть только
оригинальные песни

Райҳон концертида бир қанча дуэтлар бўлади

calendar 10.01.2017
1715


Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева билан журналист Жасур Ҳамраев фейсбукдаги шахсий саҳифасида жонли эфирда концерт олди суҳбат уюштирди.
Хонанда билан фейсбукдаги жонли эфирда нафақат журналист томонидан, балки мухлислар томонидан изоҳларда қолдирилган саволлар ҳам берилди.
Хонандага оила, фарзандлар тарбияси, ижод, концерт билан боғлиқ мавзулардаги саволлар берилди.


Жонли эфирда бўлиб ўтган суҳбатда хонанда 20, 21, 22, 23, 24 февраль кунлари бўлиб ўтадиган концертидаги баъзи совғалар ҳақида мухлислари билан ўртоқлашди. Маълум бўлишича, концертда бир қанча дуэтлар бўлиши кутилмоқда. Хонанданинг дуэтдошлари қаторида Муниса Ризаева, Жаҳонгир Позилжонов, Халимахонимлар бўлишади. Шунингдек, Райҳонинг таъкидлашича, улгуришса ва насиб айласа Зиёда билан ҳам саҳнада дуэт айтилиши режада бор.
Айни дамларда Райҳон концерт дастурига қизғин тайёргарлик ишларини олиб бораётганлигини унинг инстаграмдаги саҳифасида жойлаб бораётган суратларидан ҳам кўриш мумкин.


Аввал хабар берганимиздек, 31 декабрь куни хонанда Жаҳонгир Позилжонов билан янги қўшиқлари учун клип тасвирга олдиришган эди. Клип жараёнидаги суратларда Жаҳонгир Позилжонов сочини олдирганлигини кўриш мумкин. Эътиборли мухлислар бу мавзуни ҳам четлаб ўтишмади ва Райҳондан Позилжоновни қандай қилиб сочини олдиришга кўндирганлги билан ҳам қизиқишди. Бу саволга Райҳон клип ғояси ҳам, сочини олдириш ҳам буткул Жаҳонгирнинг ўзига тегишли эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, суҳбатда Шаҳзода билан муносабатлари ҳақидаги берилган саволга Райҳон қуйидагича жавоб қайтарди:
«Шаҳзода билан муносабатларим нейтрал бўлиб, мен уни хонанда сифатида жуда ҳам ҳурмат қиламан ва яхши кўраман».
Шунингдек, айнан Шаҳзода билан дуэт куйлаш борасидаги фикрга, хонанда инстаграмдаги бир вазият, тўғрироғи унга шахсий хабарларда қолдирилган изоҳ ҳақида айтиб ўтди, яъни бир қиз инстаграмда саратон касаллиги билан хасталиги, унинг сўнгги тилаги Райҳон ва Шаҳзода дуэт куйлаши эканлигини хонандага ёзиб қолдирган. Райҳон шу воқеа ҳақиқатда рост бўлса, ўша қизга ёрдам қўлини чўзишга, ҳаттоки Шаҳзода билан дуэт куйлаш фикрини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.

Яндекс.Метрика