У нас есть только
оригинальные песни

RAYHONga taziya bildiramiz...Olloh sabr bersin

calendar 22.02.2012
8715


Rayhonning onasi Tamara Shakirova bugun o'g'ir hastalik tufayli olamdan o'tdi.Хонанданинг кўнглига қил ҳам сиғмайди. Ахир,она дардларини ҳис қилиш қанчалар оғир. Буёқда мухлислар олдидаги концерт. Шундай оғир дамларда қўшиқ кўнгилга сиғадими? Хонанда минг дардини ичига ютгани билан, сизга ҳаммасини сезиб, билиб туриб, маданий ҳордиқ татирмиди? Уч кун ичида қандай куч билан хонанда ҳаммасини енганига қойил қолиш керак. Бутун ўйи-дарди онасида, меҳрибонининг дардларида бўлган хонанда ҳеч нимани сезлдирмай аъло даражада концерт тақдим этганини мухлислари ҳеч қачон унутмаса керак! Ҳаммаси Яратгандан! Ҳаммаси синов. Райҳон, онангизни сиз қадар халқимиз ҳам чин дилдан севади.  Сиз бардошли бўлинг!


 

P/S: 22-феврал концертига чипта харид қилган, азиз мухлислар! Шундай дамда кумирингизни бир инсон сифатида тўғри тушуниб, «Истиқлол” саройи олдида тўпланмаслигингизни илтимос қиламиз. Ахир, сиз ҳам она қадрини яхши биласиз-ку!  



СИЗГА КУЧЛИРОҚ БЎЛИШНИ ТИЛАЙМИЗ, РАЙҲОН!


Яндекс.Метрика