У нас есть только
оригинальные песни

“Реал” “Атлетико”ни мағлуб этиб, ЕЧЛ яримфиналига йўл олди

calendar 23.04.2015
1970


22 апрель оқшомида Европа Чемпионлар лигаси чорак финалининг "Реал” ва "Атлетико” клублари ўртасидаги учрашувида "Реал” рақибини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиннинг биринчи бўлими Карло Анчелотти шогирдлари устунлиги остида кечган бўлсада, "Атлетико” яхши ҳимояланди ва гол ўтказиб юбормади. Лекин 76 дақиқада Арда Туран Серхио Рамосга қарши қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилиши меҳмонлар ўйинига салбий таъсир кўрсатди.

Бир киши кўп бўлиб ўйнашда давом этган "Реал” босимни кучайтирди ва 88-дақиқада Чичарито ғалаба голини урди. Бу вазиятда Хамес Родригес ва Криштиану Роналду комбинация ташкил қилиб, Хавьер Эрнандесни қулай имкониятга олиб чиқишди. Мексикалик ҳужумчи якуний зарбада адашмади ва "Реал” Чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди.

Реал Мадрид – Атлетико 1:0
Гол: 1:0 – 88 Эрнандес.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Варан, Пепе, Коэнтрау (Арбелоа, 90), Карвахаль, Иско, Хамес, Кроос, Эрнандес (Хесе, 90), Роналду.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Миранда, Годин, Гамес, Коке, Тиагу (Хименес, 86), Сауль (Габи, 46), Туран, Гризманн (Гарсия, 65), Манджукич.
Огоҳлантиришлар: Туран (31), Пепе (74), Гарсия (74), Арбелоа (90).
Четлатиш: Туран (76).
Яндекс.Метрика