“Real” Lionel Messini sotib oldimi?

Бугун, 26 август куни Мадриднинг “Реал” клубининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасига хакерлар томонидан ҳужум уюштирилди.
 
Саҳифани бузиб киришни уддалаган “компьютер қароқчилари” “Реал” клуби “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини сотиб олгани ҳақида ёлғон хабарни қолдиришган.

Шунингдек, хабарга Месси томонидан “Реал” дарвозасига урилган сўнгги голнинг видеоси ҳам “тиркаб” қўйилган. Ушбу янгиликни бир соат давомида 28 минг нафар интернет фойдаланувчилари ўқишга улгуришган.
 
Хабар жойланганидан сўнг орадан икки соат ўтиб, мазкур маълумот “Реал” саҳифасидан ўчирилди. Ҳужум жавобгарлигини “Our–Mine” хакерлик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг “Our–Mine” хакерлик гуруҳи “Барселона” жамоасининг Twitter саҳифасини бузиб кириб, “ПСЖ” ярим ҳимоячиси Анхел Ди Марияни каталонияликлар сафига қўшилгани ҳақидаги хабарни жойлаштирганди.


Комментарии (0) | Добавить: 27.08.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash