У нас есть только
оригинальные песни

«Реал» Мадрид Рамоснинг сўнгги дақиқалардаги голи эвазига «Депортиво»дан устун келди

calendar 11.12.2016
1428

Испания чемпионати 15-туридан ўрин олган «Реал» Мадрид – «Депортиво» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Рамоснинг сўнгги дақиқалардаги киритган голи мадридликларга ғалаба олиб келди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Мората ўйиндаги ҳисобни очди, орадан кўп ўтмай захирадан майдонга тушган меҳмонлар вакили Хоселу икки дақиқани ичида иккита гол уриб, «Депортиво» олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг «Реал» футболчиларининг кетма-кет ҳужумлари 84-дақиқада ўз мевасини берди, Васкеснинг тўп узатишидан сўнг «қироллик клуби» ҳужумчиси Мариано Диас дарвозани ишғол этиб, ўртадаги мувозанатни тиклади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир вақтда, Кроос тўпни бурчакдан ўйинга киритди ва Рамос яна ўз услубида мадридликларни қутқариб қолди.

Испания чемпионати.

15-тур

Реал Мадрид – Депортиво 3:2 (0:0, 3:2)

Голлар: 1:0 – 50 Мората, 1:1 – 63 Хоселу, 1:2 – 65 Хоселу, 2:2 – 84 Диас, 3:2 –90+2 Рамос.

Реал Мадрид – Навас, Пепе, Начо, Данило (Марсело, 81), Рамос, Каземиро, Кроос, Иско (Диас, 72), Асенсио (Васкес, 66), Хамес, Мората.

Депортиво – Тытонь, Сидней, Альбентоса, Наварро, Хуанфран, Гильерме, Борхес, Чолак (Хоселу, 58), Хиль, Бабел (Фажр, 82), Андоне (Москера, 75).

Огоҳлантириш: Борхес (25), Бабел (45), Альбентоса (59), Мората (70), Навас (88), Рамос (88).

Яндекс.Метрика