У нас есть только
оригинальные песни

Режиссёр Стивен Спилберг Индиана Жонсни "ўлдирмасликка" ваъда берди

calendar 16.06.2016
1065

Америкалик машҳур кинорежиссёр Стивен Спилберг Индиана Жонснинг саргузаштлари ҳақидаги янги фильмда уни "ўлдирмасликка" ваъда берди. Машҳур фильмнинг бош ролда ҳамон ўша актёр Харрисон Форд бўлган 5-қисми 2019 йил июлда экранларга чиқарилади.

"Сизга бир нарсани айтаман: мен Харрисонни "ўлдирмайман", деб сир бой берди Спилберг.

Фильм Disney компанияси томонидан суратга олинмоқда. Бу фильмга ҳуқуқ Жорж Лукасдан Lucasfilm сотиб олиниши билан бирга Disney’га ўтган. Disney раҳбари Алан Хорн аввалроқ "Индиана Жонс – кинематограф тарихидаги энг муҳим қаҳрамонлардан биридир" деб таъкидлаб ўтганди.

Фильмнинг 1-қисми 1981 йилда чиққан ва "Индиана Жонс: йўқолган муқаддас қутини қидириб" деб номланган. Шундан кейин "Индиана Жонс ва тақдир ибодатхонаси" (1984),  "Индиана Жонс ва охирги хоч юриши" (1989) ва "Индиана Жонс ва биллур бош суяги қироллиги" (2008) фильмлари чиққан.

Яндекс.Метрика