У нас есть только
оригинальные песни

Ronaldu qizilga loyiq ko'rilgan o'yinda, “Real” “Barselona”ni mag'lub etdi

calendar 14.08.2017
1578


Испания Суперкубоги доирасидаги илк баҳсдан ўрин олган “Барселона” – “Реал Мадрид” учрашуви якунланди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонлар ғалаба қозонди.
 
Кескин курашлар ва қўполликларга бой бўлган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Тайм асосан тезкор ҳужумлар ва қоидабузарликлар билан ўтди.
 
Иккинчи бўлим дебюти мадридликларга омадли келди. Марсело чап қанотдан тезлик олди ва тўпни жарима майдони ичига узатди, тўп Пикенинг оёғига тегиб дарвозадан жой олди.
 
Учрашувнинг 77-дақиқасида Луис Суарес рақиб жарима майдони ичида “чиройли йиқилиб берди” ва пенальти белгиланишига сабаб бўлди. Ўн бир метрлик жарима тўпини Месси қойилмақом қилиб ижро этди ва ҳисобни тенглаштирди.
 
Орадан уч дақиқа ўтиб “Реал” қарши ҳужумда рақибини жазолади, Искодан узатилган тўпни қабул қилиб олган Роналду ҳимоячини алдаб ўтди ва тахминан 17 метр узоқдан туриб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди. Роналду голни нишонлаш вақтида кийимини ечгани учун огоҳлантирилди.
 
82-дақиқада ҳакам яна катта саҳнага чиқди, Роналду рақиб жарима майдони ичидаги курашда йиқилиб тушди. 31 ёшли испаниялик ҳакам буни симуляция деб топди ва португалиялик футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди.
 
Камчилик бўлиб қолганига қарамай меҳмонлар 90-дақиқада яна қарши ҳужумда рақибни “тутди”лар. Лукас Васкес майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва уни Марко Асенсиога узатиб берди, ўз навбатида Асенсио дарвозанинг чап “тўққизлик” бурчагини аниқ нишонга олди ва жамоанинг учинчи голига муаллифлик қилди.
 
Шу тариқа “Реал” жавоб ўйини олдидан сафарда яхши натижага эришди, бироқ мадридликлар ўз уйларида Роналдусиз ҳаракат қилишларига тўғри келади.

Испания Суперкубоги

Илк учрашув.

Барселона – Реал Мадрид 1:3 (0:0, 1:3)

Голлар: 0:1 – 50, автогол Пике, 1:1 – 77, пенальти Месси, 1:2 – 80 Роналду, 1:3 – 90 Асенсио.

Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Алеиш Видаль, Ракитич (Пако Алькасер, 83), Бускетс, Иньеста (Серхи Роберто, 68), Деулофеу (Денис Суарес, 59), Месси, Суарес.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско, Каземиро, Ковачич (Асенсио, 68), Кроос, Бэйл (Васкес, 81), Бензема (Роналду, 58).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (20), Пике (27), Месси (40), Бэйл (41), Карвахаль (41), Бускетс (57), Навас (76), Роналду (80).

Четлатиш: Роналду (82). 
 
Маълумот ўрнида, жавоб учрашуви 17-август куни маҳаллий вақт билан соат 01:00 да бошланади.

 

Яндекс.Метрика