Ronaldu “Real” xo'jayiniga telefon orqali suhbatda nima degandi?

Жорий йилнинг 19 июнь куни, Испаниянинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан португалиялик футболчи Криштиану Роналду билан телефон орқали суҳбат ўтказгани ҳақида хабар бергандик. Суҳбат давомида Зидан Криштиану Роналдуни “қироллик клубида” олиб қолишга кўндирмоқчи бўлган.
 
“El Confidencial” нашри бугун, 4 июль куни “Реал” клуби футболчиси Криштиану Роналдунинг “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес билан телефон орқали ўтказган суҳбатидан қисқача маълумот берди. Унда португалиялик футболчи “Реал” президентига жамоани тарк этиш нияти йўқлигини билдириб ўтган.
 
“Дўстларимга ОАВлардаги айбловларни ўқиб бориш ёқимсиз экани ҳақида сўз очгандим. ОАВ мени жиноятчига чиқариб қўйди.
 
Тўғри, “Реал”дан хафа бўлишим мумкин, лекин ҳеч қачон Мадриддан кетаман деб ҳеч кимга айтмаганма”, дея Роналдунинг сўзларини келтиради “El Confidencial” нашри.
 
Эслатиб ўтамиз, Испания суди футболчини 14,7 миллион евро атрофидаги солиқ пулларини тўламаганликда айбламоқда. Унга кўра, солиқларни тўламаган Роналду 31 июль куни суд олдида жавоб беради.
 
Шунингдек, Машҳур португалиялик футболчи Криштиану Роналду яқинда эгизак фарзандларнинг отаси бўлгани ҳақида ҳам хабар берган эдик. Криштиану Роналду ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали эгизакларининг фотосуратларини жойлади.
 
8 июнь куни суррогат она ёрдамида туғилган чақалоқларга Матео ва Ева деб исм беришди. Криштиану Роналдунинг илк марта оммага намойиш қилинган эгизаклари миллионлаб “like”ларга ҳамда минглаб яхши ниятлар битилган изоҳларга эга бўлди.


Комментарии (0) | Добавить: 04.07.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]