У нас есть только
оригинальные песни

Роналдусиз Португалия термаси Францияни енгди ва Евро-2016 чемпионига айланди!

calendar 11.07.2016
2368

Евро-2016 мусобақасининг финалидан ўрин олган Португалия ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Ўйиннинг асосий бўлимларида 0:0 ҳисоби қайд этилди. 

Кутилмаганда, биринчи бўлимнинг ўрталарида Криштиану Роналду жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Кўпчилик, ўйиннинг чиройи йўқолгани ва буёғига зерикарли бўлишини тахмин қила бошлади.

Аммо, борган сари баҳс янаям кучайиб борди. Гарчи, имкониятлар бўлган бўлсада, 90 дақиқада томонлар дарвозани нишонга ола билишмади. 

Кейин ҳакам 15 дақиқалардан иборат бўлган қўшимча бўлимларни белгилади. Биринчи 15 дақиқада ҳисоб ўзгармади. Иккинчи 15 дақиқаликда португалиялик Эдер узоқдан дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди. Cтадион ларзага келди.

Амалда шу гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва Португалия Евро-2016 мусобақасининг ҳақли чемпионига айланди. 

Евро-2016, Финал
Португалия – Франция 1:0
Гол: 1:0 – 109 Эдер. 
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Адриен Силва (Моутинью, 66), Вильям Карвалью, Нани, Саншеш (Эдер, 79), Жоау Мариу, Роналду (Куарежма, 25).
Франция – Льорис, Косьельни, Эвра, Санья, Умтити, Погба, Матюиди, Пайет (Коман, 58), Сиссоко (Марсьяль, 110), Гризманн, Жиру (Жиньяк, 78).
Огоҳлантиришлар: Соареш (34), Жоау Мариу (62), Умтити (80), Геррейру (95), Матюиди (97), Вильям Карвалью (98), Косьельни (107), Погба (115).

Яндекс.Метрика