У нас есть только
оригинальные песни

Россия терма жамоаси футболчилари Уэльсга қарши ўйинда мотам боғичлари тақиб тушишади

calendar 20.06.2016
2002

Футбол бўйича Россия терма жамоасининг твиттердаги саҳифасида маълум қилинишича, терма жамоа футболчилари бугун Уэльсга қарши ўйинда Карелия фожиаси қурбонлари хотираси учун қора боғичларда ҳаракат қилишади.

"Карелияда вафот этган болалар хотираси учун Россия терма жамоаси футболчилари Уэльсга қарши ўйинда мотам боғичларини таққан ҳолда майдонга тушишади", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 19 июнь куни Россиянинг Карелия ўлкасида жойлашган Сямозеро кўлида бўрон бериши туфайли қайиқлар ағдарилиб кетди ва оромгоҳга келган болаларнинг 14 нафари ҳалок бўлди. 

Бугун Россия терма жамоаси сардори Василий Березуцкий жамоа футболчилари 20 июнь кунги учрашувга мотам боғичлари таққан ҳолда чиқмоқчи экани ҳақида маълум қилганди.

Кўп ўтмасдан «Матч ТВ» телеканали УЕФА Россия футболчилари Карелиядаги қурбонлар хотираси учун Уэльсга қарши ўйинда боғич тақиб ўйнашига рухсат бермагани ҳақида хабар қилди.

Яндекс.Метрика