У нас есть только
оригинальные песни

Россияда 14 қаватли уй томидан ўзини ташлаб юборган ўсмир омон қолди

calendar 14.04.2016
1289

Россиянинг Краснодар ўлкасида 14 қаватли уй томидан ўзини ташлаган 15 яшар ўсмир тирик қолди. Аммо унинг сон суяклари синиб, ёпиқ бош суяги-мия шикастланишини олди.

“Маҳаллий прокуратура томонидан ўсмирнинг ўз жонига қасд қилишга ҳаракати юзасидан текширув олиб борилмоқда. У 11 апрель куни уйининг томидан ўзини пастга отган, лекин симларга илиниб, уй яқинидаги машина устига тушган”, — деб маълум қилган Россия Тергов қўмитасининг Краснодар ўлкасидаги бошқармаси.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўсмир ота-онаси билан жанжаллашиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. У ҳодисадан бир кун аввал уйига маст ҳолда келган, бу эса ота-онанинг норозилигига сабаб бўлган.

Яндекс.Метрика