loading...

 

Россияда мадҳияни ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарлик киритилди

Россия гимнини ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарлик киритиш қонун лойиҳаси бир йилгача озодликдан чеклаш ёки маҳрум қилишни кўзда тутади. Давлат рамзларидан бирини ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарлик киритиш лойиҳаси ташаббусчилари Россия Олий судининг маъқулловини олишди. 

"Россия Олий суди сенаторлар Вадим Тюльпанов, Андрей Клишас ва Давлат думаси  депутати Разиет Натхонинг Россия мадҳиясини ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи қонунчилик ташаббусига ижобий хулоса берди", деб хабар бермоқда Вадим Тюльпанов матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги. 

Айни вақтгача Россия Жиноят кодексида иккита давлат рамзи: геоб ва байроқ ҳимояланганди. Бу рамзларни ҳақорат қилганлик учун бир йилгача озодликдан маҳрум этиш белгиланган. Мадҳия эса Россия Федерациясининг Маъмурий қоидабузарликлар кодексининг 17-моддаси билангина ҳимоланганди. Мадҳияни ҳақоратлаган фуқароларга  3 минг рубль, амалдор шахсларга 7 минг рубль, юридик шахсларга эса 150 минг рубль жарима солинарди. 

Бироқ сенаторлар ташаббуси билан Россия мадҳияси эндиликда Россия Жиноят кодекси билан ҳимояланади. Эндиликда мадҳияни ҳақоратлаган шахслар бир йилгача озодликдан чекланиши, ёки шу муддатга мажбурий ишларга жалб қилиниши, ёки 3 ойдан 6 ойгача ҳибсга олиниши ёки бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


Комментарии (0) | Добавить: 24.05.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...