У нас есть только
оригинальные песни

Россияга бўладиган барча парвозларнинг авиабилети хорижий валютада сотиладиган бўлди

calendar 24.04.2016
767

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 августдаги 224-сонли “Авиаташув хизматларини амалга оширишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан 2011 йил 5 августдан мамлакатимиз ҳудудида авиакомпаниялар, уларинг ваколатхоналари ва агентлари томонидан авиачиптачилар реализация қилиш бўйича қўшимча тартиб белгиланди. Унга кўра, билетлар Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун ҳамда авиаташувнинг барча пунктлари мамлакатдан ташқарида бўлганида резидентлар учун ҳам хорижий валютада сотилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳаво алоқалари бош агентлик директори Алишер Муллабеков маълумоти асосида “Даракчи” нашри ёзмоқда.

— Вазирлар Маҳкамасининг юқорида эслатиб ўтилган Қарорининг 3-иловасига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ва консуллик хизматлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига авиаташувнинг учиш пунктлари мамлакатдан ташқарида бўлганида МАК билетлари сўмда сотилиши белгиланган. Шунингдек, юридик шахслар ходимларини хизмат сафарларига жўнатаётганларида, учиш пункти мамлакат ичида бўлганида расмий хат билан мурожаат қилишлари ва билетни миллий валютада олишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, учиш пункти мамлакат ичида бўлганида авиабилетларни миллий валютада реализация қилинадиган шахслар рўйхати тасдиқланган. Унга кўра:

- 1941-1945 йиллар уруш қатнашчилари, ногиронлар ва уларга тенглаштирилган шахслар;
- 1941-1945 йилларда уруш ортида фидокорона меҳнат қилиб, орден ва медаллар билан тақдирланганлар;
- I ва II гуруҳ ногиронлари ва уларнинг кузатувчилари;
- Болалигидан ногиронлар ва уларни кузатувчи шахслар;
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий-консультатив комиссияси ёки бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати томонидан берилган маълумотнома асосида даволанашига чиқаётган шахслар;
- Телеграмма асосида яқин қариндошларининг жанозасига кетаётган шахслар;
- Олий ўқув юртининг таклифи/йўлланмаси асосида хорижда таълим олиш учун чиқаётган шахслар;
- Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини ликвидациясида иштирок этганлар; 
- Учиш пунктлари мамлакатдан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентларига;
- Россия Федерациясига парвоз қилаётганларга;
- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг барча турдаги қатновларида учаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентларига хорижий валютада;
- МДҲ (Россиядан ташқари) ва узоқ хорижга парвоз қилаётган Ўзбекистон Республикаси резидентларига миллий валютада авиабилет сотилади.

Яндекс.Метрика