У нас есть только
оригинальные песни

Россиянинг ташқи қарзи 516 млрд долларга етди

calendar 14.04.2016
881

2016 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Россиянинг ташқи қарзи 0,04 фоизга ошди ва 516 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Россия Банкининг янгиланган маълумотларидаайтилмоқда.

Йил бошида Россия ташқи қарзи 515,85 млрд долларни ташкил қилган. Марказий банкнинг таъкидлашича, Россия ташқи қарзлар қўрсаткичи охирги 5 йил ичидаги минимал даражада бўлмоқда.

"Мамлакат ташқи қарзининг 2016 йил 1-чорагидаги кичик (0,2 млрд долларга) кўпайиши ташқи қарзларни тўлаш бўйича операцияларнинг сальдосидан ошиб кетган ижобий валюта қайта баҳолаши натижасида юзага келди", дейилмоқда Россия Банки хабарида.

Ташқи қарзнинг 93 фоиздан кўпроғи банк ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига тўғри келади.

Яндекс.Метрика