Rossiyadagi eng muhim muammo aniqlandi

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази россиялик аҳоли ўртасида сўров ўтказиб, уларни энг кўп нима безовта қилаётганини аниқлади.
 
Унга кўра, 24% респондентлар Россия фуқароларининг бош муаммоси сифатида мамлакатда яшаш даражасининг пастлигини эътироф этишди. 21% ва 18 % сўровнома иштирокчилари иқтисодий ва ижтимоий сиёсатдан ташвишда эканликларини айтган.
 
Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, шунингдек, яшаш ва ойлик маош масаласи бир неча ой аввал олдинга сурилганини ва бу муаммо ҳали ҳам сақланиб қолганини таъкидлади.
 
Қолаверса, россияликларни мамлакатдаги соғлиқни сақлаш масаласи, ишсизлик, нафақа ва таълим соҳасидаги муаммолар, коррупция, инфляция масалалари ҳам безовта қилмоқда.

Нигина Ҳакимова


Комментарии (0) | Добавить: 15.08.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]