loading...

 

Рўзғордаги 5 муаммонинг оддий ечими

Рўзғордаги майда нохушликлар кайфиятимизга таъсир қила олмайди.Чунки биз уларни бартараф қилиш йўлини яхши биламиз. Бошлаймиз!

 

Девордаги чизиқлар

Айтайликфарзандингиз девордаги гулқоғозларга фломастер биланчизиб қўйди. Сув асосида тайёрланган фломастер изларини ўчириш осонроқ. Асоси спиртдан иборатлариники эса қийинроқ. Фломастерлар қадоғидаги ёзувни диққат билан ўқинг, унда маҳсулотнинг таркиби аниқ ёзилган бўлиши керак. Агар гулқоғозга сув асосли фломастер билан чизилган бўлса, пахта толали матони перекис-водород эритмасида ҳўллаб, чизиқларнинг устидан то улар ўчиб кетгунча эҳтиёткорлик билан юрғизиб чиқинг (марказдан четга қараб йўналтиринг). «Спиртли» фломастерда чизилганларини эса тиббий спиртга ҳўлланган пахта ёрдамида ўчиришингиз мумкин.

МуҳимКўзга ташланадиган жойдаги чизиқларни ўчиришдан аввалшкаф ёки диван ортидаги пана жойда танлаган воситангизни қўллабкўринг.

 

Линолеумга зелёнка тўкилиб кетса…

Тўкилган заҳоти уни бирон матога эҳтиёткорлик билан шимдириб олинг, токи полга ёйилиб кетмасин. Агар зелёнка қуриб, линолеумга сингиб кетишга улгурган бўлса, уни бензин ёки керосин воситасида ўчиришга ҳаракат қилиб кўринг. Латтага бензин ёки керосин қуйиб, доғ устида 10 дақиқа қолдиринг, кейин секингина артиб олинг. Муаммони исталган кислородли оқартувчи восита (кислородный отбеливатель) воситаси ҳам ҳал қилиш мумкин. Уни доғнинг устига сепиб, устидан озгина сув томизинг ва 30 дақиқага шу ҳолда ивитиб қўйинг. Кейин эски тиш чўткаси ёрдамида яхшилаб ишқалаб, сўнг латта билан артиб олинг.

 

Жун матодан тикилган кийимлар ювилгач киришиб қолса...

Агар севимли жемперингиз ювгандан кейин оз-моз чўзилган бўлса, соч учун мўлжалланган кондиционер қўшилган илиқ сувда ювинг. Кейин жемпер ҳўллигида унга керакли шаклни бериб (яъни зарур даражагача чўзиб), ясси кенгликка (масалан, стол устига) ёйиб қўйинг. Агар жемпер яхшигина киришган бўлса, унга озгина сув сепиб ҳўлланг ва устига нам мато ёпган ҳолда дазмолланг. Дазмоллаш жараёнида жемперни зарур ўлчамгача тортиб боринг. Жемперни яхшилаб қуригунча дазмоллаш керак.

 

Ошхонадаги шкафларда нохуш ҳид пайдо бўлса...

Шкафни аввал ичкаридан, кейин ташқаридан аввалига ҳўл, кейин қуруқ латта билан артинг. Сўнг шкаф токчаларига янги лимон ёки апельсин пўстини суртинг. Буни ойига бир марта амалга оширинг.

Яна бир маслаҳат: музлаткичдаги нохуш ҳидни бартараф этиш учун пахтани аччиқ дамланган қаҳвада ҳўллаб олиб, кичкина пиёлага солинг ва музлаткич токчаларидан бирига қўйинг.

Кичкинтой диван ёки гилам устига «ёзилиб» қўйса…

Яримта лимоннинг сувида ҳўлланган губка билан нам жойни яхшилаб артинг. Нохуш ҳидни йўқотишда сирка ва сув аралашмаси (1:4 нисбатда) ҳам яхши ёрдам беради. Эритмани ҳўл бўлган жойга пуркагич ёрдамида яхшилаб пурканг ва 5-10 дақиқага қолдиринг. Кейин ортиқча намликни ҳожатхона қоғозига шимдириб олинг.

Шаҳноза СОАТОВА тайёрлади


Комментарии (0) | Добавить: 28.11.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...

«Новости»

Fotogalereya: Mercedes Gelandewagen’ning kutilmagan ko‘rinishlari
Siz hammadan aqllimisiz?
Amerikalik erkak Chevrolet Bolt elektrokari “jonlangani” haqida xabar qildi
O'zbekistonda 40 mingga yaqin mahbusga amnistiya akti qo'llanildi
Obamaning oddiy fuqaro sifatidagi birinchi kuni qanday o'tdi?
Fransuzcha nonushta — shokoladli kruassan
O‘zbekistondagi qurilish tashkilotlari tashqi bozorga chiqariladi
Shavkat Mirziyoyev: “Hudud rahbari, prokurori, soliqchisi - hammasi o'zini o'ylaydi, xalqni hech kim o'ylamaydi”
Tojikistonda ortiqcha vaznga ega militsiya xodimlari "me`yorga keltiriladi"
MY5 telekanalida eski ko'rsatuv yangi nom bilan qayta tiklandi
AQShda Klichkoning o'g'liga timsoh hujum qildi
Tramp AQSh tarixida eng keksa prezident bo'ldi
Farhod Alimov Rayhonning qay darajada pazanda ekanligini ko'rsatdi
“O'zbekiston temir yo'llari” suv tanqisligi mavjud hududlarga ichimlik suvi etkazib berish uchun maxsus texnika xarid qildi
Samarqandda giyohvand moddalar kontrabandasi bilan shug'ullangan guruh tashkilotchisi qo'lga olindi
O‘zingiz uchun mos sport turini tanlang
Shavkat Mirziyoyev Qoraqalpog‘iston Respublikasiga tashrif buyurdi
Xavfsizlik talablari tufayli Tramp o‘zining Android smartfonidan voz kechishga majbur bo‘ldi
Rustam Azimov Qoraqalpog'istondagi har bir xonadonda 100tadan tovuq boqilishini nazorat qiladi
O'zbekiston valyutaning erkin konvertatsiyasiga tayyorgarlik ko'rmoqda
Qoraqalpog'istonda bosh vazir o'rinbosarlarining har biri uyma-uy yurib, vaziyatni o'rganib chiqadi
Xayr Barak, salom Donald: Obamaning lavozimidagi so'nggi kuni va yangi hayoti haqida
Galaxy Note 7 smartfonining portlash sababi oshkor etildi
Oq uydan Obamaga tegishli buyumlar olib chiqib ketildi (foto)